Аёллар 8 март байрамига қандай совға истайдилар?
Дилсўз, хонанда
«Мен учун байрамга энг зўр совға бу — гул. Чунки у баҳор даракчиси бўлиб, инсон кўнглига баҳорий илиқлик олиб киради, кайфиятни кўтаради. Нафис гуллар ифоридек мусаффолик назаримда барча аёлларни ўзига мафтун этади. Табиатнинг бундай мўъжизаси, айниқса, яқин инсонингиз томонидан ҳадя этилса янада ҳузурбахш бўлади»
Рухшона, хонанда
«Табиийки, 8 мартда аёллар гул кутишади. Аммо, энг керакли ва ёқимли совға менимча — вақт. Агар, сиз кўнгил берган инсон кун давомида сиз билан вақт ўтказса, сиз учун вақт ажратиб, қаерларгадир олиб борса, шунинг ўзи энг катта совға. Кинога тушасизми ёки боғларда оилавий айланасизми, фарқи йўқ»
Нигина Анорбоева, актриса
«Байрамда яқинларимизнинг бизга нисбатан эътиборли бўлишларининг ўзи катта совға, деб ўйлайман. Албатта, аёллар байрами гуллар билан янада гўзал ўтади. Албатта, гуллар истайман. Бир сўз билан айтганда, эътибор ва гуллар мен учун бетакрор туҳфалардир»
Зарина Низомуддинова, актриса
«Мен ўйлайманки, ҳар бир инсон чин дилдан истаган совғасини оммага чиқаришни истамайди. Чунки совға деганда ҳаммани ўзига яраша қарашлари бор. Ҳар ким турли нарса истайди, кимлар қимматбаҳо нарсалар кутса, кимлардир эътибор, меҳрни истайди»
ИЗОҲЛАР 0