alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Креатив

Жаҳоннинг энг чиройли арчалари

Париж, Франция

Париждаги Galeries Lafayette универмаги ўз гумбази остида ҳар йили янги йил арчаси чироқларини ёқади. Арча дизайни ҳар йили ўзгариб, юзлаб дунёнинг энг яхши дизайнерлари ўз ижод намуналарини намойиш этиш учун курашадилар.

alt

Энг ёрқин ва ноодатий арчалардан бири мазкур универмаг шифтига осилган 25 метрлик тескари арчадир. Сиёҳранг конуссимон арча тилларанг декорациялари билан савдо маркази интерьерига жуда мос тушган. Бундан ташқари унга ўрнатилган LCD чироқлар ёрдамида у рангини ўзгартириш хусусиятига эга.

alt

Вильнюс, Литва

Вильньюсдаги кафедрал бутхона майдони ва унга ўрнатиладиган янги йил арчаси кўп йиллардан буён бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилади.  Бу йилги чироқлардан ясалган ва рангини ўзгартирадиган кўп қаватли арча ҳам дунёнинг энг чиройли арчалари қаторидан ўрин олди.

alt

Лекин, биз ўтган йиллардаги ноодатий арчага ҳам тўхталиб ўтишни лозим топдик. Эшик ва деразаларга эга ажойиб зумрад арча мумми-троллар уйига ўхшайди.  

altalt

Нью-Йорк, АҚШ

Рокфеллер марказидаги Рождество арчаси ҳар йили жаҳоннинг энг муҳташам арчаларидан бири номини олади. Манхеттэннинг гўзал арчалари орасидан оппоқ фаришталар билан ўралган тенгсиз рождество арчаси эътиборимизни тортди.

altalt

Тайбэй, Тайвань

Декабрь ойида Тайбэй аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари ақл бовар қилмас томошага гувоҳ бўлишлари мумкин. Ҳар куни қуёш ботгач бу ерда ажойиб чироқли шоу бошланади. Чироқли рождество арчасининг баландлиги 36 метрни ташкил қилади.

altaltalt

Рио-де-Жанейро, Бразилия

Бу барчаси битта арчанинг фотосуратлари бўлиб, сузиб юрувчи арча Лагоа кўлига ўрнатилган. Арчанинг баландлиги 82 метрга тенг бўлиб, дунёнинг энг баланд арчаси сифатида Гиннес рекордлар китобидан ўрин олган.

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг