Креатив
Pininfarina Battista elektrogiperkarining yangi versiyasi:Nino Farina
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Креатив
Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак танлаймиз
Қуёшнинг ёрқин нурлари кўз учун зарарлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўзни асраш учун кўзни ҳимоя қилувчи кўзойнак тақиш керак.
Ультрабинафша нурларни кўз сезмайди. Унинг таъсирини фақат тери қорайиши ва кўз чарчаши даражасидан билса бўлади. Шунинг учун қуёш кучли ёғду сочадиган денгиз ва тоғ-чанғи курортларида кўзойнак тақиш мақсадга мувофиқдир. Айтганча, қанчалик экваторга яқинлашган сари қуёш нури спектрида ультрабинафша нурлар ҳиссаси шунчалик кўпроқ бўлади. Кўп вақтларини очиқ ҳавода қуёш остида ўтказадиган болаларга айниқса эътиборлироқ бўлиш керак. Бола кўзининг гавҳари ультрабинафша ва кўзга кўринувчи қисқатўлқинли нурларни нисбатан кўпроқ ўтказади ва улар йиғилиб боради, шу туфайли болалар катта бўлгач кўпинча кўз касалликлари юзага келади.
Ультрабинафша нурларни кўз сезмайди. Унинг таъсирини фақат тери қорайиши ва кўз чарчаши даражасидан билса бўлади. Шунинг учун қуёш кучли ёғду сочадиган денгиз ва тоғ-чанғи курортларида кўзойнак тақиш мақсадга мувофиқдир. Айтганча, қанчалик экваторга яқинлашган сари қуёш нури спектрида ультрабинафша нурлар ҳиссаси шунчалик кўпроқ бўлади. Кўп вақтларини очиқ ҳавода қуёш остида ўтказадиган болаларга айниқса эътиборлироқ бўлиш керак. Бола кўзининг гавҳари ультрабинафша ва кўзга кўринувчи қисқатўлқинли нурларни нисбатан кўпроқ ўтказади ва улар йиғилиб боради, шу туфайли болалар катта бўлгач кўпинча кўз касалликлари юзага келади.
Фильтр тоифаси қанчалик юқори бўлса, унинг ҳимоя сифати шунчалик кучли бўлади.
0 - фильтр қуёшдан ҳимоя қилмайди, у шунчаки рангли;
1, 2 - ультрабинафша нурлардан қисман ҳимоя қилади, шаҳар ёки ўрта минтақа учун ярайди;
3, 4 - ультрабинафша нур спектридан, қисман кўк ранг ва инфрақизил нурлардан ҳимоя қилади. Бундай кўзойнаклар денгиз, тоғ ва кенг қорли юзалар бор жойлар учун тавсия қилинади.
Фильтр тоифаси аслида кўзойнак билан бериладиган иловаларда кўрсатилиши керак; унда кўзойнакдан қайси жойларда фойдаланиш кераклиги ҳақидаги тавсиялар ҳам бўлиши керак (тоғлар, сув юзаси, чўл ва ҳ.к.).
Линзалар рангини ўз ҳоҳишингизга қараб танлашингиз мумкин.
Кулранг - кўринарли нурлар йиғиндиси кучини камайтиради ва нур ўтказувчанлигини бузмайди.Жигарранг - юқорироқ ранглар фарқланишини таъминлайди, ҳар қандай иш фаолияти учун яроқли.
Сариқ - ранглар фарқланишини яхшилайди, аммо умумий ёрқинликни кам пасайтиради. Автомобил ҳайдашда, сузиш вақтида, теннис ўйнаётганда фойдаланиш мумкин.
Қизғиш сариқ - кўзнинг қамашишини камайтиради. ранглар фарқланишини кўпайтиради ва умумий ёрқинликни пасайтиради, нур ўтказишни бир оз ўзгартиради. Асосан тоғ-чанғи спорти учун, катта қорли юзаларда фойдаланишга яроқли.
Яшил - Эшкак эшиш, елканли спорт ва гольф ўйинлари учун яроқли.
Ҳаворанг - косметик мақсадларда фойдаланиш мумкин, аммо бироз бузиб кўрсатади.
Қутбланган линзалар алоҳида эслатилиши керак. Улар исталган рангда бўлиши мумкин. Қутбловчи фильтр кўзга ялтироқ юзаларда, оптик тўсиқ чақирувчи қорли юзалар, ҳўл асфальт, автомобил капотида ҳосил бўлувчи кўзни олувчи нурларни ўтказмайди.
Фотохром линзалар (хамелеонлар) ёрқин қуёш нурларида қорайиб, паст ёруғликда ёрқинлашиш хусусиятига эга. Аммо шуни эсдан чиқарманг-ки, у фақат ультрабинафша нурларни ушлаб қолади, шу туфайли автомобил ҳайдаётганингизда у қораймайди,чунки олд ойна шундоқ ҳам бу нурларни ўтказмайди.
Ҳақиқий қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни сохтасидан қандай фарқлаш мумкин?
Биринчидан буюм ишлаб чиқарувчининг сертификатига эга бўлиши керак. Агар сертификат асллигига шубҳа қилсангиз, ёки сертификат йўқ бўлса, автоматик спектрометрдан фойдаланиш керак. Одатда ҳар бир махсус дўконларда бу асбоб бўлиши керак. Ҳар қандай қорайтирилган ойнали кўзойнакларни тақиш кўз қорачиқларининг кенгайишига олиб келади. Яъни кўз кўпроқ нурланади. Агар сифатли фильтрлар ультрабинафша нурларни ушлаб қолса, сохта кўзойнак ойналари уларни ўтказиб юборади. айниқса бу ультрабинафша нурлар кўп жойларда (масалан, тоғлар) хавфли. Демак, сохта кўзойнак тақиб, тақмаганингиздан кўпроқ зарарли нурларни ўтказиб юборасиз.Кўзойнакни қандай танлаймиз?
1. Кўзойнак сизга нима мақсадда кераклигини олдиндан аниқлаб олинг.2. Кўриш қобилиятингизда муаммолар ёки кўз касаллигингиз бўлса, кўзойнак сотиб олишдан олдин албатта офтальмолог билан маслаҳатлашинг.
3. Кўзойнакларни раста ва бозорлардан сотиб олманг. Сифатли кўзойнаклар қимматбаҳо бўлиши шарт эмас. Дўконларда сотиладиган ва албатта тушунарли сертификати бўлган кўзойнакни харид қилинг.
4. Иловани диққат билан ўқиб чиқинг, унда кўзойнак линзаси қанча нурни ушлаб қолиши, шуълани бартараф қилиш қобилияти бор ёки йўқ эканлиги, ёрқинликка мослаша оладими ёки йўқ, кўрсатилган бўлиши керак.
5. Агар сиз автомобил ҳайдасангиз, ёки иш жойингиздан тез-тез қуёшга чиқиб-кириб турсангиз - фотохром линзали кўзойнаклар харид қилинг. Қорли курортлар учун қутбланган кўзойнаклар маъқулроқ.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
16-04-2015
ИЗОҲЛАР 0