Креатив
Ширинликлар санъатга айланганда
Сиз кўриб турган ушбу ақл бовар қилмас инсталляциялар қанд қурс ва ширинликлардан яратилган. Бу гўзалликни Австралиялик
Таня Шульц барпо этади. Унинг
Pip & Pop лойиҳаси дунёга машҳур. У яратган пейзажларни кўрган ҳеч бир инсон бефарқ қолмайди.
Pip & Pop 2007 йилда
Таня Шульц ва
Николь Андриевич томонидан ташкил қилинган бўлиб, 2011 йилдан Танянинг якка ўзи, баъзан эса бошқа ижодкорлар билан ҳамкорликда олиб борадиган лойиҳа. Бу ижодкор шу кунгача кўплаб дўконлар витриналари, шунингдек модалар намойиши учун биноларни ўз ширин асарлари билан безатиб келади.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
18-03-2015
ИЗОҲЛАР 0