Креатив
Pininfarina Battista elektrogiperkarining yangi versiyasi:Nino Farina
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Креатив
"Ҳазил ва мутойиба" куни билан!
1 апрел - "Ҳазил ва мутойиба" куни! Халқимиз ҳазил ва мутойибага жуда ўч. Биринчи апрел куни эса яқинларимизга хоҳлаганча ҳазил қилишимиз, уларни алдашимиз мумкин. Бугун сизларга ҳазилларнинг бир неча йўлларини кўрсатамиз :) Фақат ким билан ҳазиллашаётганингиз ёдингиздан кўтарилмасин ва ҳазилингиз муносабатларингизга салбий таъсир кўрсатмасин.
Ваннахонангиздаги сув жўмрагига ранг берувчи восита суриб қўйсангиз оила аъзоларингиз юмшоқ қилиб айтганда шокка тушишлари тайин. Янада кучлироқ эффект бўлишини истасангиз сув жўмрагини очиб, ичига қизил ранг берувчи таблетка тиқиб қўйсангиз бўлади.
Турмуш ўртоғингизнинг пайпоғини ўртасидан тикиб қўйсангиз нима сабабдан пайпоғини кия олмаётганини тушунмай қолган умр йўлдошингиз роса хуноб бўлса керак.
Яна бир қойилмақом ҳазил антиперспирантни ичидаги моддани сарёғ билан алмаштириб қўйиш :)
Ойнаижаҳон ишқибозларини эса телевизор пультининг сезувчан датчигига скотч ёпиштириб хунобини ошириш мумкин.
Ишга муккасидан кетган офис ходимига юқорида кўрсатилган суратдаги амал жуда қаттиқ таъсир кўрсатса керак. Унинг компьютер сичқончасининг тагига бирон бир тўсиқ ёпиштириб қўйинг.
Бошини ювишга киришган яқинингиз шампуни қуйилмаётганига жуда хайрон бўлса керак. Бунинг учун шампун қопқоғини бураб очиб, целофан ёпиб қайтадан бурабнг ва ортиқча целофанни кесиб ташланг.
Ваннахонадаги яна бир ҳазил совунни кўринмас шаффоф рангдаги лак билан бўяб қўйиш.
Бу ҳазил шарбатларни севувчилар учун айни муддао. Желедан тайёрланган "шарбат"ни ҳеч ким ича олмаса керак :)
Қовурилган тухумни севувчилар учун майонез ва консерваланган ўрикдан ясалган тухум :)
Манба: AdMe.ru
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
01-04-2015
ИЗОҲЛАР 0