alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

ФОТОШАРҲ: ТОШКЕНТДАГИ ҒАЛАБА БОҒИ

Боғ – Иккинчи жаҳон урушининг жанг даври атрибутлари қайта тикланган ёдгорлик мажмуасидир. Боғнинг турли жойларида Ўзбекистоннинг иккинчи жаҳон урушига қўшган ҳиссаси акс этган зовурлар, дала ошхоналари, темир йўл вокзали, концлагер, ҳарбий техника кўргазмаси, кутубхона ва иншоотлар барпо этилган. 

altaltaltaltalt

Боғнинг кириш қисмида Ғалаба аркаси ва урушда беш ўғлидан жудо бўлган аёл, Зулфия Зокирова, унинг урушдан қайтмаган фарзандлари ҳамда бева қолган тўрт келини хотирасига «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуаси ўрнатилган.

alt

Марказий хиёбонга Совет Иттифоқи қаҳрамони, генерал-майор Собир Рахимов ҳайкали ўрнатилган.


altalt

Шон-шараф музейи олтита бўлимдан иборат
Биринчиси, республикамиз аҳолисининг фронтга сафарбар этилиши, жанг майдонларидаги жасоратига бағишланган. 

altaltaltaltaltaltalt

Иккинчиси – «Ўзбекистон – фронт учун ишончли таянч қўрғони» деб номланган.

altalt
alt

Учинчи бўлимда уруш йилларида юртимиздаги илм-фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш соҳалари намойиш этилган. 

alt

Тўртинчи бўлим «Уруш ва ғалаба ҳақида хотиралар, халқнинг қувонч ва шодлиги» деб аталган.

altaltaltalt

Бешинчисида уруш йилларидаги бадиий адабиёт, санъат ва матбуот ҳақида ҳикоя қилинган.

alt

«Мардлар жасорати мангу яшайди» номли олтинчи бўлимдан 33 жилдлик «Хотира» китоби, шунингдек, байрам муносабати билан нашр этилган китоб-альбом ва бошқа экспонатлар ўрин олган.

altalt

«Кўз ёши» мажмуаси
Кўз шаклидаги бу бадиий мажмуада урушнинг мудҳишлиги, миллати ва динидан қатъи назар, барча одамлар бирлиги ифодаланган.

alt

Боғ ҳудудида бир нечта мармар деворларда композицион паннолар барпо этилган. Уларда саркарда боболаримиз тарихидан лавҳалар, Иккинчи жаҳон урушига оид энг муҳим маълумотлар, миллий армиямизнинг ҳозирги жанговар ҳолати акс эттирилган. Уруш йилларидаги куй-қўшиқлар ва хабарлар асосида тарихий муҳит жонлантирилган.

altaltaltalt

Ҳарбий техникани намойиш этиш учун платформа ва байрамлар ўтказиладиган амфитеатр қурилиш жараёнида.

alt

Лойиҳа қиймати 225 млрд. сўмни ташкил этди. Боғнинг бош меъмори Гулшоира Магометова. 

altalt

Боғ ҳис туйғуларни акс эттириб - уруш даҳшати, қўрқуви, ғалаба нашидаси, эҳтиром каби туйғуларни ўзида мужассам этган, - дейди бош меъмор Гулшоира Магометова.

altaltalt
 

Янада кўпроқ суратларни фотоҳисоботимизда кўринг. ​

alt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг