JNK Furniture & Decor шоу-румининг очилиши
Шоурумда турли хил декор элементлари, кўзгу, қандиллар, аксессуарлар, гиламлар ва мебеллар, шунингдек, турли услубларда безатилган алоҳида намойиш зоналари мавжуд. Шоу-румда тақдим этилган барча элементлар жаҳон брендларининг аналоглари бўлиб, муҳташам сифатга эга. JNK аксессуарлар ва декор элементларини ишлаб чиқариш бўйича 15та Италия компаниялари билан ҳамкорлик қилади.
Жем Экмекжи, JNK Project Turkey лойиҳаси раҳбари:
Шоу-румни амалга ошириш режалари 2021 йилнинг январь ойига тўғри келди. Февраль ойидан бошлаб таъмирлаш ишлари бошланди. Шоу-румнинг барча элементлари, жумладан, мебель, қндиллар, гиламлар, кўзгулар – барчаси Туркиядан келтирилди. Уч йилдан буён Ўзбекистон билан биргаликда махсус буюртма ва уй-жойлар лойиҳалари устида иш олиб бормоқдамиз. Ушбу буюртмалар асосида ўзбекистонлик буюртмачилар учун маҳсулот ишлаб чиқарардик. Шунинг учун биз айнан шу ерда тармоқни кенгайтиришга қарор қилдик.
Шохрухмирзо Мирхамидов, Ўзбекистонда JNK лойиҳасининг раҳбари:
Бу ерда ҳамма нарса лойиҳа бўйича бўлади. Интерьер дизайнерларига муваффақиятли ишлаш учун ҳар қандай ечимларни таклиф этамиз. Бунинг учун барча материаллар ва намуналар мавжуд. Бошқа шоу-румлардан фарқ шундаки, биз ўзимиздан фақат декор ва идишларни тақдим этамиз. Қолганлари лойиҳалар бўйича.
Агар лойиҳа сизники бўлса, уни ҳисобга оламиз. Агар у нолдан ишлаб чиқилиши керак бўлса, биз вариантларни таклиф қиламиз ва амалга оширамиз. Биз одамларга лойиҳалар бўйича юқори даражадаги хизматни таклиф қиламиз, аммо Италия брендлари билан таққослаганда кўпроқ рамзий нархда.
Очилиш доирасида Human House галереяси ва JNK Лола Сайфи томонидан яратилган 10 та образдан ташкил топган миллий услубдаги либослар тўплами - коллаборацияни яратдилар.
«Голос. Дети» лойиҳаси ғолиби Сабина Мустаеванинг чиқиши ёрқин воқеа бўлди. У хорижий санъаткор Amy Whinehouse ва машҳур Aerosmith рок гуруҳи трекларини ижро этди.
Тадбирнинг биринчи қисмидан сўнг меҳмонлар мушаклар ва конфеттилар жўрлигида қизил тасмани кесиш маросимига ва шоу-румни томоша қилишга таклиф қилинди.
Жем Экмекжи, JNK Project Turkey раҳбари:
JNK лойиҳалари орқали сизнинг ҳаётингизни яхшироқ қиладиган орзуларингизни рўёбга чиқаришга ёрдам берамиз. Бундан ташқари, шахсий буюртма асосида сиз истаган нарсани амалга оширишга тайёрмиз.
JNK шоу-руми жаҳон брендлари аналоглари бўлган декор, мебель, аксессуарлар ёки муаллифлик ғоясини тўлиқ амалга оширишни таклиф этади.
Фарида, «Фармак» фармацевтика компанияси раҳбари:
Мамлакатимизда бизнес ривожланаётганидан хурсандман, бунинг натижасида республика ўсиш кузатилмоқда. Пандемиядан кейин дунё ўзгарган. Ва кўплаб Европа мамлакатларида сокинлик ҳукм сурмоқда. Ўзбекистонда эса аксинча, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонлар жуда хурсанд.
Бугунги тадбир, очилиш маросими карантиндан кейин янги дунёда бизни кутиб турган янги бурилишга ўхшайди. Бу каби шоу-рум ёрдамида бизнинг халқимиз уйларни жиҳозлаши ва оқилона пул эвазига қулай шароит яратиш имконига эга бўлиши яхши. Шоу-румда яратилган ички дизайн учун ташкилотчиларга раҳмат, бу янгилик.
Саида Абдурасулова, La Cantine:
Жуда ёрқин ва чиройли очилиш маросими. Тошкентда интерьер шоу-румлари ва дўконлари очилаётгани яхши, чунки ўз уйимизга келганда, бошқа мамлакатлардан буюртма бериш, танлаш, кутиш керак – бу жуда кўп вақт талаб этади. Келиб кўришингиз, танлашингиз, тегишингиз мумкинлиги эса жуда яхши. Мебель, аксессуарлар, декоратив элементларнинг ажойиб танлови.
Телефон: +99890 9844848
Манзил: Тошкент ш., Тараса Шевченко кўчаси, 21
Мўлжал: AVTOTEST биноси
Расмий сайт: www.jnk-projects.uz
Instagram: jnk.uz
ИЗОҲЛАР 0