alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Музей қандай тузилган» китобининг тақдимоти

Тақдимот маросимида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раисининг ўринбосар Саида Мирзиёева, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умаровалар сўзга чиқдилар.

alt

Китоб катта альбом шаклида тузилган бўлиб, ранг-баранг иллюстрациялар ва ажойиб «топишмоқ»дан иборат. Топишмоқлар яширин расмлар ва тўрт саҳифа ҳажмидаги катта ёйма саҳифалардан иборат. 

alt  alt

Ўзбек тилига мослаштирилган китобда И.В. Савицкий музейининг коллекциясидан Александр Николаев (Усто Мўмин), Виктор Уфимцев, Александр Шевченко, Николай Карахан, Евгений Лысенко, Александр Волков каби рассомларнинг асарларидан фойдаланилган. 

alt

Ундан ташқари, Дамир Рўзибоев, Вячеслав Усеинов ва Жолдасбек Қуттимуратов каби Ўзбекистон тасвирий санъатининг замонавий вакиллари асарлари ҳам китобдан ўрин олган. 

Тақдимотдан сўнг жажжи меҳмонлар учун қўғирчоқ театри спектакли, аниматорлар иштирокидаги шоу ва ҳайкал ясаш бўйича маҳорат дарси ҳам ўтказилди.

  alt

 

«Музей қандай тузилган» китоби илк маротаба Моравия галереяси (Брно, Чехия) ташаббуси билан нашр этилган. Китобнинг рус тилидаги талқини «Гараж» замонавий санъат музейи ва Ad Marginem нашриётининг қўшма лойиҳасидир. 
Китобни ўзбек тилида нашр қилишдан асосий мақсад - болалар ва ўсмирлар ўртасида миллий музейларга боришга қизиқиш уйғотиш, шу билан бир қаторда, ёш авлодга музей қандай ташкил этилгани ва унинг қандай фаолият кўрсатаётганини айтиб беришдан иборат. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-03-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг