Янгиликлар
Тамила ва Замир лицензияси тугатилди
Лицензиатлар Эсмеральда Рахматова (Тамила), Асқаржон Маликов (Замир) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилганлиги, шунингдек хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмаилова, Абдували Раджабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Ходжаевалар огоҳлантирилганлиги ҳақида Ўзбекнаво Эстрада Бирлашмаси матбуот ҳизмати расмий билдириш орқали
маълум қилди.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-02-2016
ИЗОҲЛАР 0