Tez yordam: барчага бирдек онлайн ёрдам
COVIDГА ЧАЛИНГАН ОДАМ ВИРУСНИ АТРОФДАГИЛАРГА ЮҚТИРИШИ ХАВФИ ҚАНЧА ВАҚТ ДАВОМ ЭТАДИ?
Вирусолог Раъно Қосимова ва иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева сўзларига қараганда, бу касалликнинг бошланишидан 2 кун аввал ва касаллик авжига чиққишининг биринчи уч кунида юқтириш хавфи жуда юқори бўлади, лекин тадқиқотларга қараганда бу ҳолат 21 кунгача давом этиши мумкин экан.
Ёш болаларда COVID аломатлари қандай бўлади, касаллик қай тарзда кечади?
Вирусолог Раъно Қосимова ва иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева жавоб беришларича, болаларда коронавирус енгил кечади, лекин боланинг касалланишдан аввалги ҳолати, бошқа ёндош касалликлари мавжуд ёки йўқлигига боғлиқ. Болаларда коронавирус инфекцияси гумон қилинса тана ҳароратини ўлчаб туриш керак, танасида тошмалар тошганми ёки йўқ, диарея ҳолатлари пайдо бўлмадими, хуллас болани кузатиб бориш керак. Агар боланинг нафас олишида қийинчиликлар туғилса, стационар режимда даволаш керак бўлади.
Кўрсатувда малакали шифокорлар маслаҳатлари берилиб борилади ва ҳар куни соат 18:00да MTVda намойиш этилади. Дастур бошловчиси Covid-19 касаллигини бошидан кечирган Комил Алламжонов.
ИЗОҲЛАР 0