alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тошкентнинг ўз Мадам Тюссо музейи бўлади

 

Бунёд этилаётган Tashkent City қоқ марказида 15 000 м.кв  майдонга ва мусиқали фонтанга эга сунъий кўл бўлган Марказий боғ яратилади. Боғ атрофида олтита ресторан, болалар шаҳарчалари, планетарий, Мадам Тюссо музейи, театр барпо этилади.  Кўл марказида 450 ўринли мусиқий томошалар учун мўлжалланган амфитеатр ҳам бўлади. Боғ Hilton меҳмонхонасига олиб чиқади. Пиёдалар ҳудудларида 10та мусиқий ва битта ноёб қуруқ фонтан қад ростлайди. Шунингдек, боғ ҳудудида спорт майдончалари ва велойўлакчаларга эга пуштиранг боғ бунёд қилинади. Боғ қурилиши 2019 йил охирида тугатилиши режалаштирилмоқда.

Яқинда Benoy Британия меъморлик компанияси шаҳар маъмурияти, элчихоналари, тижорат ташкилотлари ва аэропорт кўчирилиши керак бўлган янги Тошкент лойиҳасини тақдим этган эди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-07-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг