00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
УЧ ҚАВАТЛИ КЎПРИК ОЧИЛИШИ
Кўприк Чкалов номидаги собиқ Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (Тапоич) ва Aviator савдо маркази ёнидаги чорраҳада қурилган.
Кўприк уч қаватли бўлиб, пастки, туннель қисмининг узунлиги 593 метр, иккинчи қават, ҳалқа шаклида, 29 метр узунликда, эстакада қисми 502 метрга чўзилган. Туннель ва эстакада - олти қаторли, ҳалқа эса беш қаторли йўлга эга.
Кўприкнинг биринчи қавати Оҳангарон автомобиль йўлини ва Паркент кўчасини боғлайди. Иккинчи қават айланма ҳаракатга ажратилган, учинчиси Махтумқули кўчасини ва ҳалқа йўлини бевосита боғлайди.
Янги объект «Тошкент-Чимён» йўналиши масофасини 22 километрга қисқартирди. Кўприк қурилиши 2018 йилда бошланган эди.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-05-2020
ИЗОҲЛАР 0