alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

«Омон бўлгин азизим» спектакли ҳақида

Куз келиб, пойтахтимиздаги барча театрларда янги мавсум бошланди. Улар қаторида Ўзбек Миллий академик драма театри ҳам ўзининг янги 102-ижодий мавсумини очди.

Театр мавсуми ўз ишини бошланиши муносабати билан ҳукмингизга «Омон бўлгин азизам» спектаклидан фоторепортажни тақдим этамиз.

Спектакль америкалик ёзувчи Вина Дильмарнинг «Омон бўлгин азизим» пьесаси асосида Олимжон Салимов томонидан саҳлаштирилган.

Спектакльда касотга учраган ота-она фарзандларини қарамоғида қолиб, улардан ўзи истаганидек меҳр кўрмайди. Болалари учун ўз ёшлигини қурбон қилган ота-онага фарзандлари кичикроқ ҳужра олиб бермайди. Бунинг ўрнига бир умр, бир-биридан айро юрмаган ота-онани алоҳида-алоҳида яшашга мажбур қилишади.

 

alt

 

Оқибатда она ғарибхонага тушиб қолади. Фарзандларни ота-онага бўлган эътиборсиз муносабати, бемеҳрлиги акс этирилган мунгли, дардли спектакль одамларни поклайди. У инсонларни, ёшларни, авлодларни бир-бирига меҳрли бўлишга ундайди.

Спектаклдаги она ролини Ўзбекистон Республикасида Хизмат кўрсатган актриса Сайёра Юнусова маромига етказиб ижро қилган. Томошабинлар унинг ижросида соғинчга, меҳр-муҳаббатга тўла ошуфта юрак ифодасини кўрган бўлса ажаб эмас. Унинг ҳар бир диалоги кўзларга йиғини, қалбларга шукрни олиб келди.

 

alt

 

Ота ролини гавдалантирган Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ҳам ўз ролини маромига етказган. У болаларининг олдида иложсизлик, икки ўт орасида қолган имконсиз ота ролида, баркамол айни пайтда изтироб тўла овозда намоён бўлади.

 

alt

 

Бундан ташқари Тоҳир Саидов, Миролим Қиличев, Нодира Маҳмудова, Дилноза Кубаева, Нигина Анорбоева сингари актёр ва актрисаларни ҳам бир-биридан ажойиб образларда кўришингиз мумкин.

 

altalt

 

Мазкур асар саҳналаштирилганига беш йил бўлишига қарамасдан томошабинларнинг қизиқиши, спектаклни кўришга бўлган талаб ҳали ҳамон сусаймаган. Спектакль учун махсус декорациялар хусусан: темир йўл майдончаси, америка муҳитини эсга солувчи уй, давр руҳияти сезилиб турадиган стол-стул, мусиқа томошабинларни спектакль муҳити ва об-ҳавосига бирмунча яқинлаштиришга хизмат қилади.

 

altalt

 

Асар сценарийси америкалик ёзувчи томонидан ёзилган бўлсада, спектаклдаги юк, мавзу ҳар даврда ҳам долзарблигини ва кўламини йўқотмайди.

 

Ўзбекистон Миллий Академик драма театри репертуари

Барча спектакллар репертуари билан эса бу ерда танишинг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг