alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Ёлқин Тўйчиевдан Моnо-Lock спектакли тақдимоти

«Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студиясида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ёлқин Тўйчиевнинг сценарий муаллифлиги ва режиссёрлигидаги Моnо-lock комедик спектаклининг тақдимоти бўлиб ўтди.

alt

Ўзбек, рус ва инглиз тилида саҳналаштирилган спектаклда эҳтиёж сабаб, яна кимлардир борига қаноат қилмай, янада кўп давлат орттириш илинжида, бировлар эса ўзлигини қидириш, сафар орқали нималарнидир англаб етиш мақсадида бегона юртларда юрган мусофирлар тақдирлари ҳақида. 

alt

Спектаклда асосий ролларни Жўрабек Арзиев, Акбархўжа Расулов,

alt

Умаржон Жумаев,

alt

Ўлмас Ўраев ҳамда Хуршида Арабшоевалар талқин этганлар.

alt

Ёлқин Тўйчиев ижод маҳсули билан ҳар доим инсоннинг ички оламини тасвирлайди. Аҳамиятли жиҳати, спектакль инсон ўз ҳиссиётларидан чўчимаслиги, уялмаслиги кераклигини ўргатади. Томошадан сўнг инсоннинг қалбида маҳзунлик ҳиссиётлари пайдо бўлади. Ундан сўнг ҳар ким фикрлашни бошлайди, ўз тушунганича мулоҳаза юритади.

alt

Спектаклда инсон ҳар бир муаммосига айбни ташқаридан эмас, барчасини ўзидан қидириши лозимлиги кўрсатилган. Кўпинча ҳар бир нарсага ташқаридан баҳо беришга ўрганиб қолганмиз. Аслидачи? Унинг негизида қандай сабаб яширингани фақат ўша кишининг ўзигагина маълум.

altalt

Спектаклда дўппи, арқон каби рамзий деталлардан фойдаланган. Бу эса инсон қаерда бўлмасин Ватани унинг мудом қалбида яшашини кўрсатиб туради.

altaltalt

 

Баҳодир Йўлдошев, театр бадиий раҳбари

Ёлқинга пъеса таклиф қилдим. У фақат ўзи ёзган асарларни саҳналаштиришини айтди. Қаршилик билдирмадим. Бугун унинг иши кенг жамоатчиликка намойиш этилмоқда. Ёлқин Тўйчиев ўзбек киносининг энг олди режиссёрларидан десам адашмайман. Галдаги ишига қандай баҳо бериш сиздан.

alt

Акбархўжа Расулов, актёр

Спектаклда айнан бугунги кунда инсонлар орасида мавжуд муаммолар, психологик ҳолатлар, ҳар бир инсоннинг ички ўтиш даври ҳақида сўз борган. Бугун сиз беш актёрдан иборат гуруҳ чиқишини кўрдингиз. Кейинги гуруҳимизда Адиз Ражабов, Юлдуз Ражабовалар ҳам иштирок этган. Қаҳрамоним кичик бир вокзалда навбатчи бўлиб ишлайди. Йўлларни бошқаради. У ҳам ўз дардида қолиб кетган. Вақтида бир қарорга келолмасдан орзусига эришолмаган, қайсидир маънода ҳаётдан аламзада инсон. Бу ерда бўлиб ўтадиган бир воқеа унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади. У ақлан улғаяди, ўйлашни, ҳақиқий фикрлашни бошлайди. Вақт ўтган сайин у бу дунёда танлов борлиги ва ҳаётда нималарнидир танлаб, уларга интилиб яшаш кераклигини тушуниб етади.

alt

Севара Назархон, хонанда

«Дийдор» театрининг ашаддий мухлисиман. Ҳар бир спектаклни кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Бу сафарги мавзу ҳам яхши танланган. Актёрлар ҳам ролларини профессионал даражада ижро этди. Улар шунчаки ўйнамадилар, улар чин юракдан ҳис қилиб талқин қилдилар. Айтишим зарур, саҳна декорацияси ўзгача. Худди жонлидек. Томошабинга нимадир беради. Овоз ҳам киши ғашига тегмайди. Хуллас ҳаммаси маромида.

alt

Саҳна декорацияси устида рассом Бектош Ражабов иш олиб борган. Созанда Оғабек Отажонов.

Спектаклга ташриф буюрганлар қаторида Севара Назархон, Равшан Намозов, Шаҳзода Матчоноваларни кўриш мумкин бўлди.  

altaltalt

Спектаклни ҳар якшанба кунлари соат 12:00да томоша қилиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +99890 9084200

Батафсил бу ерда. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг