alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Тўй олдидан бўлажак куёв унутмаслиги керак бўлган 5 нарса


Ҳар бир йигит қиз балоғат остонасида турар экан ҳаётидаги энг муҳим қадамни ташлайдиган вақт келади. Турмуш қуриш ҳар бир инсонни ҳаётида юз берадиган энг муҳим воқеалардан бири. У хоҳ куёв бўлсин, хоҳ келин, бу ҳаяжонли воқеага катта тайёргарлик кўради. Баъзан ёшларни шундай ҳаяжон босадики, тўй маросимида энг муҳим нарсаларни ҳам унутиб қўядилар. Бугун Сизлар учун ўзининг талай мухлисларига эга, куёвлик сарполари хали совуб улгурмаган оила бошлиғи AliKHANдан бўлажак куёвлар учун муҳим маслаҳатларни ҳавола этамиз. 

1. Никоҳ узуги


Урф-одатларимизга кўра никоҳ узукларини куёв тараф харид қилади. Куёвларга маслаҳатим узукни бўлажак келин билан биргаликда харид қилинг. Фақат ўзингизнинг дидингизга ишонманг. Никоҳ узуги деярли бир умр тақиладиган тақинчоқ ҳисобланади, шунинг учун бу нарсада албатта, бўлажак рафиқангизни ҳам хоҳиш истакларини инобатга олишингиз керак. 
 

alt
 

 

2. Таклифнома


Кўпинча таклифномаларни куёвнинг ўзи ёки куёвнинг ота-онаси танлайди. Лекин ҳозирги кунга келиб, бу иш билан икки ёш биргаликда шуғулланаётган ҳолатлар ҳам кўплаб учраб турибди. Агар таклифномаларни ўзингиз танлашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда бўлажак рафиқангиз билан буни олдиндан маслаҳатлашганингиз маъқул. Чунки тўй маросими унинг учун ҳам ҳаётидаги энг муҳим сана. 


alt
 
 

3.  Тўйхона (жуда муҳим!)


Тўй ўтказишни мўлжаллаётган тўйхонангизни аввалдан бориб кўринг. Тўйхона танлашда маросимга таклиф қилинадиган меҳмонлар сонини ва оилавий бюджетингизни ҳам ҳисобга олинг. Ҳозир нима кўп, тўйхона кўп. Эринмай кўнглингизга яқин тўйхоналарни айланиб чиқинг, таомнома нархини солиштириб кўринг. Тўйхонани тўй куни аниқ бўлиши билан гаплашганингиз маъқул, бу ишни асло ортга суриб бўлмайди, акс ҳолда сизнинг никоҳ маросимингиз белгиланган санада орзуингиздаги тўйхона банд бўлиши мумкин.


alt

alt
 
 

4. Тўй маросими ташкиллаштрувчиси


Тўй маросимини ташкиллаштиришни профессионалга ишонган маъқул. Бу ишга жуда синчковлик билан ёндашинг. Аввал кимларнинг тўйини ташкиллаштиргани билан қизиқинг, иложи бўлса ўша тўй марсоимлари тасвирга тушурилган дискларни кўринг. Бу сана бутун умр ёдингизда қоладиган бўлиши керак, энг муҳими фақат ва фақат яхши хотиралар билан. 


alt

alt
 
 

5. Фото ва видео!


Ва ниҳоят яна бир муҳим нарса - маросимни фото ва видео тасмаларга муҳрлаш. Бу ишга ҳам синчковлик билан ёндашган маъқул. Бу муҳим вазифани юклатишдан олдин фотограф ва видеографларнинг ишини ўз кўзингиз билан кўришингиз керак. Қолаверса дўстларингиз ҳам бу ишда сизга маслаҳатлари билан ёрдам бериб юборишлари мумкин.  Лекин бу вазифани дўстларингизга юклаб қўйманг, ҳаммасини ўз назоратингиз остига олинг. Тўйдан сўнг эсдалик бўлиб қоладиган ягона нарсалар шу тасвирлардир. 


alt

alt

alt


Фурсатдан фойдаланиб катта ҳаёт остонасида турган барча ёшларга улкан бахт тилаб қоламан!

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг