
MAJNUN. Дунё Девона Нигоҳида
MAJNUN. ДУНЁ ДЕВОНА НИГОҲИДА - Сардор Эркиновнинг навбатдаги кўргазмаси бўлиб, 20та ижодий ишдан ташкил топган ва унда эркинлик, жамиятда хамда маданиятда аёл ўрни каби муҳим ижтимоий саволлар кўтарилган.
Кўргазма сизга Шарқнинг анъанавий дунёсини янги қиёфада очиб беради. Рассом ўз ишларида замонавий санъат призмаси орқали, Шарқ дунёсининг тарихий қадриятлари ҳамда уларнинг эстетикаси мавзусини кўтариб чиққан.
Кўргазма ўз ўрнида муҳаббат намоён бўлишини ўзида акс эттирган. Мажнун нигоҳида муҳаббатнинг дини йўқ, ирқи йўқ, жинси йўқ. Муҳаббат чексиз ва кучлидир.
Кўргазмага рассомнинг дўстлари, гўзаллик ва санъат ихлосмандлари ташриф буюришди. Кўргазма 19 июнга қадар давом этади. Гўзаллик шайдоси бўлиш каби имкониятни бой берманг.

ИЗОҲЛАР 0