alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Наврўз жилолари» номли фотокўргазма очилишидан

Тошкент фотосуратлар уйида Усмон Ҳосилнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган «Наврўз жилолари» номли шахсий фотокўргазмаси очилди.

altalt

Усмон Ҳосил:

Фольклоршунос олим, филология фанлари доктори, профессор Усмон Ҳосил олдинги театр рассомчилик институтининг режиссёрлик факультетини тамомлаган. Аммо у мазкур соҳа йўлидан эмас, аксинча илм йўлини танлади. У олим сифатида бир нечта китоблар ёзди. Хусусан «Табиат байрамлари», «Бўш вақт ва дам олиш маданияти», «Наврўз», «Ўзбек халқ ўйинлари», «Ўзбек халқи байрамлари» шулар жумласидан. Лекин санъатга ошуфталик унинг хоббийига айланиб қолди. Хаваскорликдан бошлаган санъат мана бугунги кунга келиб профессионал даражага кўтарилди. Усмон Ҳосил гуруҳий кўргазмалардан ташқари бир қанча шахсий кўргазмалар муаллифи ҳамдир. Ҳозирда олим Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларга илм бериб келмоқда.

alt

Кўргазмага Усмон Ҳосилнинг яқин дўстлари, ҳамкасбу шогирдлари ташриф буюрди. Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Бош илмий котиби Феруза Абдуллаева, Ўзбекистон халқ рассомлари Рустам Худойберганов ва Алишер Мирзаев, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Баҳодир Ҳусанов, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Дилфўза Раҳматуллаевалар сўзга чиқиб, олим шахсияти ва ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Кўргазмада муаллифнинг 70га яқин фотоасарлари намойиш этилган. Фотоларнинг деярли барчаси маданият ва санъат фалсафаси, фольклор анъаналарининг нафаси уфуриб туради. Асарларда асосан баҳор табиати ва руҳияти акс этган бўлиб, яш-яшил далалар, лолазору қизғалдоқлар,  хуллас барчасида гўзаллик таровати намоён бўлган.

altalt

Кўргазмага қўйилган суратлар орасида:

alt

«Бодом гули — баҳор чорловчиси»

 

alt

«Қор ёғса ҳам гўзаллик йўқолмайди»

 

alt

«Лолалар — баҳор маликаси»

alt

«Келин салом»

 

alt

«Улоқ — дўстона кураш»

 

alt

«Чорвачилик анъаналари»

 

Ўзбекистон халқ рассоми, Рустам Худойберганов:

Очиғи, суратларга қараб ёшликнинг беғубор дамлари ёдимга тушди. Мен ҳам болалик чоғларига яна қайтгим келди. Кайфиятим кўтарилди. Шунингдек, суратларда Наврўз, лолақизғалчоқ сайллари, улоқ, хўроз уруштириш, кураш каби бир қатор миллий ўйинларимиз акс этиб турибди. Муҳими барча суратларда кўтаринки кайфият. Бу суратларни томоша қилган кўз борки, ҳаётга бўлган муҳаббати, яшашга нисбатан интилиши ошади.

alt

Фотокўргазмадан фотоҳисоботни бу ерда кўринг. Эслатиб ўтамиз, кўргазма 20 мартга қадар давом этади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг