Осойишталик ва ҳайрат Миро Ито суратларида
Кўргазмада буюк подишоҳлар ҳайкалларини ажойиб безатилган суратларини, Бугаку ниқобининг 5 турини, Япониядаги тарихий масканларга сокин видео артларни ва кўплаб бошқа қизиқарли нарсаларни кўриш мумкин.
Фоторассом ўз асарларида бир вақтнинг ўзида дин, сиёсат, ватанга муҳаббат ва турли маданиятларнинг кесишувини уйғунлаштира олган.
Ҳар бир фотосурат якка асар бўла туриб, композицияни умумлаштириб туради.
Маълум бўлишича, Миро Ито ўзбек томошабинларига ўзининг мафтункор ва бир вақтнинг ўзида қўрқинчли асарларини ўз таваллуд айёмида тақдим этди.
Фоторассом Миро Ито ва Иано Хироши, кўргазма раҳбари
Ўзбекистон Бадиий Академияси бош илмий котиби Обиджонова Фируза Абдуллаевна:
Миро Ито ўз асарлари билан Япония ва Ўзбекистон санъати ва маданияти қанчалар боғлиқлигини кўрсатишни мақсад қилган.
Миро Ито Япония миллий мулки ва жаҳон мероси мавзусига бағишланган изланишларини давом эттиришни режалаштирган.
18 октябр, соат 11:00да Икуо Хираями Халқаро маданият карвон саройида фоторассомнинг суратга олиш маҳоратига бағишланган маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
ИЗОҲЛАР 0