alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

2016 йилда бахт қасрига қадам қўйган машҳурлар

Бугунги шарҳимизда 2016 йилнинг бошидан шу кунга қадар ўз жуфтини топган ва муқаддас оила ришталари билан муносабатларини боғлаган ўзбекистонлик машҳурлар рўйҳати келтирилган.

Ҳеч бир шубҳасиз шуни айта оламизки, мухлислар ёдида 2016 йил бир қатор юлдузларнинг шов-шувли никоҳ тўйлари билан ёдда қолишга улгурди.

Демак, бир четдан батафсил.

 

2016 йилнинг 14 феврал санаси ҳушовоз хонанда, «Ниҳол» мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг висол оқшоми билан тарих зарварақаларига мухрланди. Анча вақтгача кўнглидаги ёрини ахтарган ўзбек эстрадасининг юлдузи, ўз жуфти сифатида Дилзодахонни танлади. Висол оқшоми пойтахтимизнинг Versal ресторанида ўтказилди. Тантанада ўзбек санъатининг энг ёрқин вакилларини меҳмонлар қаторида кўриш мумкин бўлди.

 

Шу куни, яъни 14 февралда яна бир жуфтлик севги ришталарини қонунийлаштиришди. Бошловчилар Нодиршох (Шох Алимович) ва Ойхон Ифорзода ўз яқинлари даврасида ФҲДЁ (ЗАГС) қонуний рўйхатидан ўтишди. 23 февраль куни эса Versal ресторанида икки ёшнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди.

 

Ўзбек эстрадасида ўзининг ажойиб йўналиши билан ҳамма хонандалардан ажралиб турувчи Канизанинг бу йил шахсий ҳаёти ва концерт олди шов-шувлари анчагача муҳокама бўлди. ФҲДЁ рўйхатидан ва шаръий никоҳдан ўтган Каниза, 28 апрел санасида илк яккахон концерт дастуридан сўнг куёв билан ўзининг чин уйига йўл олди. Айтиш жоизки, хонанда дабдаба билан никоҳ тўйини бирон-бир пойтахтимиз ресторанларида ўтказмади. Аксинча у, Истиқлол санъат саройида ҳаётидаги уч муҳим кунни, 10 йиллик ижоди, таваллуд айёми ва турмушга чиққани муносабати билан концерт дастурини ҳисобот тарзида мухлисларга тақдим этди. Концертдан репортаж бу ерда.

 

«Ниҳол» мукофоти совриндори, опера ижрочиси ва OAZIS гуруҳи хонандаси Милена Мадмусаева 25 апрелда турмушга чиқди. Тўй тантанаси Versal ресторанида бўлиб ўтди. Халқаро кўрик танловлар лауреати ва ғолиби Миленанинг ёри OAZIS гуруҳи продюсери Абдуҳамид Халилов.

 

2016 йилнинг 23 май санасида «Миллион» жамоасининг аъзоси, шоумен Даврон Кабулов ва ниҳоят бўйдоқлар сафини тарк этди. Даврон ҳам ўзбек шоу-бизнеси бўйдоқлари орасида ўзига муносиб рафиқани кўп излаган йигитлардан бўлиб, у Эъзозахонда ўз танловини тўхтатди. Никоҳ тўйи шаҳримизнинг «Мумтоз» ресторанида бўлиб ўтди. Бу тўй шоу-бизнес оламида энг кутилган ва шов-шувли тантаналардан бўлди. Висол оқшомида ўзбек эстрадасининг энг таниқли санъаткорлари меҳмон бўлишди.

 

Бир оз танаффусдан сўнг яна ижодга қайтган Шохрух репернинг тўй оқшоми эса 12 май санасида пойтахтимизнинг «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтди. Хонанданинг рафиқаси Злата. Улар икки ярим йил аввал қонуний ва шаръий никоҳдан ўтишган ва Ислом исмли ўғиллари ҳам бор. Ёш оила фурсат келиб, айнан 2016 йилда элга тўй беришди ва барча яқинларини таклиф этишди. Бу тўй ҳам юлдузлар ёғдусига бой бўлди.

 

Рўйхатимизни эса ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиеваларнинг висол оқшомлари якунлайди.

Бу икки юлдузли жуфтликнинг муносабатлари анчадан буён муҳокама марказида бўлиб, барчани улар турмуш қуриши ёки қурмасликлари қизиқтириб келган. Барча саволлар ва муҳокамаларга эса 2016 йилнинг 5 июнь санасида барҳам берилди. Шу куни икки ижодкорнинг муҳаббат ришталари қонуний равишда мустаҳкамланди. Висол оқшоми Osiyo Grand ресторанида бўлиб ўтди. Дабдабали тўйнинг донғи эса дунёларга етди.

 

Юқорида ўз жуфтини топиб, мурод-мақсадларига етган барча ижодкорларга бахт ва соадат тилаймиз. Биргаликдаги ҳаёт йўлларида эса тотувлик ва ҳамжиҳатлик ёр бўлишига тилакдошмиз.

 

Шунингдек, маълумотларга кўра Эътироф-2014 мукофоти совриндори, «Тумор» рақс ансамбли раққосаси Шодиёра Оманова ҳам жорий йилда турмушга чиқиши маълум бўлган.

alt

 

Азизлар йил ҳали якунига етгани йўқ ва у алббатта ҳали юлдузли ва шов-шувли тўйларга бой бўлиши шубҳасиз.

Биз билан бирга бўлинг дўстлар ва барча шоу-бизнес янгиликларидан хабардор бўлинг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг