Муштарий Зафар: Ўзбек эстрадасида янги овоз
«Мени асра» миллий сериали учун «Омон ёр» қушиғини куйлаб мухлислар қалбидан ўрин эгаллашга улгурган Муштарий Зафар, бу гал янги «Икки кўнгиллар» номли таронасига ишланган илк клип премьераси билан кеча мехмонларини хушнуд этди. 5 сентябрь санасида бўлиб ўтган ёпиқ тадбир кечасида кўплаб ўзбек шоу-бизнесининг юлдузлари қатнашишди.
Клип режиссёри Муҳаммадали Алиев Муштарий Зафар билан биргаликда бош ролларни ижро қилишган. Мусиқий сайқал устида Алинур Рашидов тер тўккан. Клип продюссери Даврон Муқимов.
Муштарий Зафар «Икки кўнгиллар» номли таронасига ишланган видеоклип ҳақида сўзлаб берди:
«Қўшиқ ва клип премьераси бугунги ёпиқ тақдимот маросими кечасида бўлиб ўтади. Клипда бош ролни ижро қилган Муҳаммадали Алиев ва клипмейкер Жаҳонгир акаларга алоҳида миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Умид қиламанки, янги тарона ва унга ишланган клип барчага манзур келади».
Конста ва Алинур премьера клипдан нималар кутишаётгани ва премьера олди таассуротлари билан бўлишдилар.
Конста - репер:
«Тўғрисини айтсам, ўзбекча клипларнинг кўпида экшн ва драмма саҳналари жуда ҳам кўп, мен бу клип премьерасидан шу каби саҳналар бўлмаслиги ва креатив ютиб чиқишини кутябман. Клип яхши чиқганига ишонамиз».
«Мен Муштарий Зафар билан бугун биринчи марта юзма-юз кўришиб турибман, лекин Даврон ака билан яхши танишмиз».
Алинур – қўшиқ муаллифи, аранжировка устаси:
«Мен қўшиқ муаллифи сифатида, клип яхши чиқганига ишонаман ва Муштарий Зафарга омад тилайман!».
Клип премьераси бўлиб ўтган ёпиқ тадбир кечасига ташриф буюрган ўзбек шоу-бизнес юлдузлари ўз таассуротлари ва тилаклари билан бўлишдилар.
Фарангиз (Gissa) – хонанда:
«Биз Муштарий Зафар билан Консерваторияда ўқиб юрган пайтларимиздан буён дугонамиз. Клип тақдимотига келадиган бўлсак, менга жуда ҳам ёқди. Тўғрисини айтсам, шу каби шоу-бизнес юлдузлари билан битта даврада эканлигимдан жуда ҳурсандман. Клип жуда ҳам тасирли ва ёрқин чиқибди».
Даврон Муқимов – продюссер:
«Ростини айтсам, клип тақдимот маросимидан олдин жуда ҳаяжонландим. Чунки, бугунги ёпиқ тақдимотга фақатгина ўзимни яқинларим, дўстларим ва шоу-бизнесга талуқли бўлган инсонлар келгани учун ҳаяжон икки баробар кучлироқ. Мени клип кеча меҳмонларига ёқадими ёки йўқми деган савол кўп ўйлантирди, лекин клип тугаганидан сўнг, ҳамма келиб табриклашни бошлашганида билдимки, кўпчиликга янги ижод маҳсулимиз ёқди».
«Ўзимнинг продюссерлик марказим «IMPERIUM MEDIA» ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ёш, истеъдодли ижодкорлар билан ишлашга, ҳамда янги лойиҳалар қилишга тайёрмиз. Бугунги кунда кўплаб лойиҳаларга қўл урганмиз. Ўйлайманки, Муштарий Зафар тез фурсатсатдларда кўпчиликни меҳрини қозонади».
Нигина Анарбаева - актриса:
«Мана бугун Муштарий Зафар исмли энди чиқиб келаятган жуда ҳам истеъдодли хонандамизнинг ажойиб клип премьераси оффлайн тарздабўлиб ўтди. Бу биз учун қувончли воқеа бўлди десам муболаға бўлмайди, чунки кўпчилик санъаткорлар билан кўришдик ва ажойиб клип премьерасидан баҳраманд бўлдик».
«Мен Муштарий Зафарни 2 йилдан бери танийман. Хонандамиз секин аста кўтарилиб, халққа танилиб келмоқда. Бу Муштарийнинг илк клипи бўлишига қарамай, замонавий талқинда жуда ҳам чиройли чиқибди. Ва албатта қўшиқ ҳам клипга мос тарзда замонавий ва эсда қоларли бўлибди. Мен ҳушовоз хонандамиз Муштарийга омад тилаб қоламан!».
Дурдона Қурбонова – актриса:
«Тўғрисини айтсам менга клип жуда ҳам ёқди. Ўзи Даврон ака яхши инсонлар, чунки, нима ишга қўл урсалар ҳам чин юракдан ёндашадилар. Муштарий Зафар билан биз ҳам Даврон ака орқали танишдик. Шуни айта оламан-ки, менга хонандамизнинг овозлари жуда ёқди. Муштарий Зафарга омад, чирой ва бахт, соғлик-саломатлик тилаб қоламан!».
Тадбир сўнгида Муштарий Зафар премьера кўнгилдагидек ўтганини айтиб, келгуси режалари билан бўлишди.
«Худога шукур, ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. «Икки кўнгиллар» таронамга ишланган клип барчага манзур келади деган умиддаман. Тўғрисини айтсам, ҳаяжоним энди босилиб, ўзимга келябман. Барибир ҳам ҳаяжон бўларкан, лекин шунга қарамасдан уни енгишга харакат қилдим. Худо хоҳласа сиўларга манзур бўлади деган умиддаман».
«Режаларимдан бири амалга ошди, чунки бугун худди имтиҳон топширгандек бўлдим. Келгусидаги режаларим жуда ҳам кўп ва ўйлайман-ки, продюссерим Даврон ака Муқимов кўмагида уларни бирин-кетин амалга оширишиз».
Кеча меҳмонлари:
Муштарий Зафарнинг «Икки кўнгиллар» номли таронасига ишланган клипни ютубда ва юртимизнинг энг жозибали масканларида «KUNUTUNTV» каналида томоша қилишингиз мумкин.
ИЗОҲЛАР 0