BENOOR: МУМТОЗ ЛИРИКА ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНДА
Камрон, янги лойиҳангиз - Benoor ўз ишини бошлади - бизга ҳаммаси ҳақида батафсил гапириб беришга ваъда берган эдингиз. 3 июль куни сингл премьераси бўлиб ўтди - бу клипми? Ким куйлаган, сизми?
Йўқ, мен эмас))) Ва бу клип ҳам эмас, лирик-видео бўлиб, хонандага жўр бўлиш мумкин. Таронага ишланган расмий видеоклип шу ойда чиқади. Келинг ҳаммасини бир бошдан гапириб бераман.
Мен ўзбек ижрочилари билан ҳамкорлик қилиб, истеъдодларни қўллаб қувватлайдиган Noor Music мусиқий лейблига асос солдим, лекин бу анъанавий “тўйбоп” шоу-бизнес бўлмайди. Лейблнинг ўзбек тилидаги илк лойиҳаси бу - Benoor.
Ундай бўлса Benoor ким?
Муҳими – бу оддий истеъдодли йигит ва у кабилар юртимизда жуда кўп. Мен уни instagram’да топдим, тинглаб кўрдим, иқтидорини кўрдим ва қўшиқ ёзишга қарор қилдим. Ҳозир у Noor Music мусиқий лейбли артисти ва биз янги қўшиқлар устида ишлаяпмиз. Яна бир нечта таронани кутинг, мини-альбомни ҳам кўп куттирмаймиз.
Ижтимоий тармоқларда янги мусиқа бўлишини айтгандингиз. Нимани назарда тутгансиз?
Benoor ҳақиқатда ноёб лойиҳа. Биз буюк шоирларимиз ғазалларини замонавий бит ва саунд билан уйғунлаштирдик. Бу мумтоз асарларнинг замонавий ижроси. Ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган. Биз шарқона нафосат ва ғарбча ижрони бирлаштириб, синтез қилдик, ҳамда имконсиз бўлган нарсани амалга оширдик, яъни трэпнинг бас товушлари билан Филдельфия рэпига танбур садоси ва электрон мусиқа кайфиятини қўшиб, уйғунлаштирдик. Ҳаттоки оддий попсага ҳам юрак билан ёндошиш мумкин. Муҳташам танбур садолари машҳур Тоир Асқар томонидан ижро этилган.
Клип турли гап-сўзларга сабаб бўлишидан қўрқмаяпсизми, мумтоз асар - видеода эса қизнинг яланғоч оёқлари? Барчаси жуда шов-шувли кўринмоқда, аммо бу ҳали клип ҳам эмаску тўғрими?
Клипни кутинг, кўрасиз, шов-шувга ўрин йўқ)) - аксинча унда жуда долзарб мавзуни кўтарганмиз. 17 июль куни видеоклипни тақдим этамиз ва ҳаммаси ўз ўрнига тушади.
Бизнинг ўлка учун мусиқий лейбл нима?
Аввал айтганимдек, Noor Music – бу янги мусиқий лейбл бўлиб, хорижий лейбллар сингари, контент яратиш ва кейинчалик уни барча стриминг платформаларда тарғиб қилиш, релизларни қўллаб-қувватлаш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг юридик масалалари, истеъдодлар излаш ва кўплаб бошқа нарсалар билан шуғулланади.
Биз рақамли агрегатормиз ва бу артистларнинг “бош оғриғини” йўқотиб, эндиликда улар ҳеч нарсага чалғимасдан ижод билан машғул бўлишлари мумкин бўлади. Royalty (муаллифлик ҳақи) ва publishing (нашр қилиш) билан қандай ишлашни биламиз.
Лейблимизда чиқариладиган мусиқани албатта мен ёзган бўлишим шарт эмас. Бошқа бастакорлар ҳам бўлиши мумкин - биз мусиқа, матн ва умуман олганда қўшиқ муаллифлари билан ҳамкорлик қилмоқчимиз. Биз истеъдодлар ва уларни қўллаб-қувватловчилар учун жамоа ташкил қилмоқчимиз. Агар сиз матн ёзсангизу, мусиқа бўлмаса, унда сиз бизга мурожаат қилиб, мусиқа ёзадиган лекин матн ёзмайдиган одамни топишингиз мумкин бўлади ва натижада булар бирлашиб композиция ҳосил бўлади. Юртимизда иқтидорлар жуда кўп, лекин уларни ҳеч ким билмайди.
Noor Music ўз олдига қўйган мақсад бу - ёрқин истеъдодлар учун мусиқа маконини яратиш.
Танилиб улгурган артистларчи, улар ҳам Noor Music билан ишласа бўладими?
Биз ҳар қандай артист билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Бизда таклиф қилишга етарли нарса бор. Замонавий битлар, янги саунд, кутилмаган коллаборациялар ва ҳаттоки янги визуал ечимлар ҳам - буларнинг барчаси бизда.
Тилнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Қўшиқлар рус тилида бўлганидек, ўзбек ва инглиз тилларида ҳам бўлиши мумкин. Биз Осиё мусиқаси, пойтахтнинг шон-шуҳратини Ўзбекистонга қайтаришни истаймиз.
Лейбл умуман олганда контент устида ишлайди - яратади, тайёр материал билан ишлайди, маслаҳат беради, тўғри тарғиб қилади, юклайди, клиплар суратга олади, фотосессиялар ташкил қилади, имидж яратади, дуэт ташкил қилади ва ҳоказо. Биз барча билан ишлашга тайёрмиз.
Камрон Тўйчиев – саунд-продюсер, диджей, қўшиқлар муаллифи. Мумбайдаги Digital Академияда ва Ҳиндистондаги биринчи рақамли Beatfactory мусиқа Академиясида профессионал таълим олган. Hey Location, Blackhole Recordings, Moon Magic, Pacha, BunnyTiger, Hotfingers каби жаҳон лейбллари билан ҳамкорлик қилади. Joeysuki, Moonbeam, Fameache, Shadisha, SIGNS, Alex Kenji лойиҳалари устида ишлаган. Noor Music мусиқий лейбли асосчиси.
Noor Music мусиқий лейбли 2020 йилда саунд-продюсер ва бастакор Камрон Тўйчиев томонидан ташкил қилинган. Лейбл мусиқий менежмент, контент ишлаб чиқариш, уни стриминг платформаларида тарғиб қилиш, релизларни қўллаб-қувватлаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг юридик масалалари билан шуғулланади. Лейбл рақамли агрегатор бўлиб, артистларнинг тижорат ва ижодий имкониятларини кенгайтириб, даромадларини ошириш бизнес-моделларини ишлаб чиқади.
Расмий саҳифалар:
Noor Music Instagram: noormusic.official
Noor Music Tik Tok: vm.tiktok.com/JRBmcE8
Benoor Instagram: benoor.official
Benoor Tik Tok: vm.tiktok.com/JRBDR3r
Мэйл: kyamran@noormusic.pro, info@noormusic.pro
ИЗОҲЛАР 0