2017 йилда бахт қасрига қадам қўйган машҳурлар
Хонанда Сайёраи Жаҳон
«Ниҳол» мукофоти совриндори хонанда Сайёраи Жаҳон 15 январь куни турмушга чиқди. Тўй тантанаси пойтахтимиздаги Яккасарой тўйхонасида бўлиб ўтди.
Актриса Саида Саидбекова
Фильмлардаги роллари билан томошибанларга яхши таниш бўлган актриса Саида Саидбекова 28 январь куни турмушга чиқди. Тўй Versal ресторанида бўлиб ўтган.
Хонанда Лоланинг синглиси Асалнинг
Хонанда Лоланинг синглиси Асалнинг никоҳ тўйи 30 апрель куни бўлиб ўтди. Асал кўпчиликка опаси Лоланинг Love me ва Super love клиплари орқали яхши таниш. Куёвнинг исми Азиз. Барча суратлар.
ВИА Мароканд гуруҳи аъзоси Абдурашид Тошматов
7 август куни ўз мухлисларига эга ВИА Мароканд гуруҳи вакили Абдурашиднинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Абдурашид ва рафиқаси Оминахоннинг тўй тантанаси «АСР» ресторанида ўтказилди. Батафсил бу ерда.
Муҳаммадали Наврўзов
Клиплар, фильмлардаги роллари билан анчагина мухлисларга эга бўлган шунингдек, режиссёр Зебо Наврўзованинг ўғли ва хонанда Шоҳруҳхоннинг укаси Муҳаммадали 7 август куни Иродахон исмли қизга уйланди. Никоҳ оқшоми Osiyo Grand тўйхонасида бўлиб ўтди. Батафсил.
Хонанда Тоҳир Усмонов
7 сентябрь куни, ўз таваллуд айёмида хонанда Тоҳир Усмонов бўйдоқлик билан хайрлашди. Тўй тантанаси VERSAL ресторанида бўлиб ўтди. Тоҳирбек ва Мастонахонларнинг висол оқшомида ўзбек санъатининг энг ёрқин вакилларини меҳмонлар қаторида кўриш мумкин бўлди. Тўйдан барча суратлар.
Дизайнер Дилдора Қосимова
18 сентябрь куни пойтахтимизнинг таниқли ва кўзга кўринган дизайнерларидан бири Дилдора Қосимова ва Жамшид Тўлагановларнинг никоҳ оқшоми «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтди. Дизайнернинг тўйидан барча суратлар.
Дилниёз Ғаффоров
«Элдидо» гуруҳи вакили Дилниёзнинг бахт оқшоми 17 сентябрь куни Hayot ресторанида бўлиб ўтди. Тўйдан барча суратлар.
ИЗОҲЛАР 0