Актриса мухлислари саволларига жавоб берди
Бугунги кунда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган актриса санъатдан бироз четлашган бўлса-да, унинг ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқиш сўнгани йўқ. Гулчеҳра Эшонқулова ҳам ўз ўрнида мухлислари билан ҳаётига доир ўзгаришлар ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали бўлишиб туради. У Инстаграм иловаси орқали мухлисларидан келган саволларга жавоб берди.
Мухлис саволи: Агар Голливуддан сизга таклиф бўлса қайси фильмда ва актёр билан роль ижро этишни хоҳлар эдингиз?
Актриса жавоби: Режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг фильмида, турмуш ўртоғим билан.
Мухлис саволи: Тўйларда бошловчилик қиласизми? (Бруклинда)
Актриса жавоби: Таклифларга биноан яқин орада ниятимиз бор.
Барча савол ва жавобларни қуйида ўқишингиз мумкин:
Маълумот ўрнида, Гулчеҳра Эшонқулова бугунги кунда икки нафар фарзанднинг тарбияси билан банд.
ИЗОҲЛАР 0