alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Барон фильми актёри Фарход Махмудов билан суҳбат

Хабарингиз бор 15 январ куни “Барон” фильми премьераси бўлиб ўтди. Биз премьерадан сўнг ушбу фильмда бош роллардан бирини ижро этган актёр Фарход Махмудов билан суҳбат қурдик. 
 
alt

Суҳбат чоғида Фарход Махмудовни ўзимиз учун жуда камтар, очиқ-кўнгил, қувноқ  ва самимий инсон сифатида кашф қилдик.  

Фарход Махмудов бизга съёмка вақтида дуч келган қийинчиликлар, картинага нисбатан шахсий фикри, ўзбек халқи содда феълли эканлиги ҳақида сўзлади.
 
alt


Қисқача маълумот:

"Фарход Махмудов 1972 йил 9 майда Тошкентда дунёга келган. Ўзининг актёрлик фаолиятини 14 ёшда бошлаган. Илк картинаси “Бўрилар”-“Волки”. Мактабни битиргач Фарход Москвадаги Бутунроссия кинематография институти (ВГИК)га ўқиш учун йўл олади. У вақтда актёр бир қанча фильмларда бош ролларни ижро этишга улгурган эди. 1993 йилда ўқишни тамомлаб, Рубен Симанов театрида ишлашни бошлайди. Кейин эса театрдаги ишини Роман Виктюк театрида 13 йил давомида фаолият юритиб, давом эттиради. Фарход Махмудовга машҳурлик ҳаммамизга яхши таниш “Бригада” россия фильмидаги ролидан сўнг келади. Актёр 2007 йилда Россияда Хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлади. Ҳозирги кунда актёрнинг фильмографиясидан 56га яқин роллар жой олган. Унинг сўнгги ишларидан бири Рустам Саъдиевнинг “Барон” ўзбек фильмдаги роли бўлди”. 
 
alt

- “Барон” фильмида суратга тушишга нима сабабдан розилик билдирдиз?
- Биринчи сабаб бу ватанпарварлик ҳисси. Сўнгги 30 йил Россияда яшашимга қарамасдан, мен Тошкентга тез-тез келиб тураман. Бу ерда ота-онам яшайди. Ундан ташқари фильмнинг ғояси ҳам мени ўзига жалб этди. Барон фильми МХХ ҳизмати ходимлари фаолияти ва ҳаёти ҳақида. Биласизми, гоҳида ана шундай фильмлар орқали оддий инсонлар олдида пардани очиб, давлат ходимлари ҳизматлари вақтида қандай қийинчиликларга юз тутишларини кўрсатиб туриш лозим. 
 
- Актёр нуқтаи назаридан фильм сюжетига тўхталсангиз. 
- Картина ғояси нафақат Ўзбекистон давлати учун муҳим, бу дунё миқиёсидаги ёвузлик. У бутун дунёдаги давлатларга тегишли ва муҳимдир.
 
alt
    
- Съёмка майдончасида ҳамкасблар билан муносабат қандай бўлди, уларни танийсизми? 
- Мен кўпгина ўзбек актёрларини яхши танийман, аммо уларнинг кўпчилиги катта ёш авлод вакиллари. Фильмдаги ягона таниш ҳамкасбим бу Жавоҳир Зокиров. У билан ёшликдан яқин дўстмиз. У билан Москва Бутунроссия кинематография институти (ВГИК)да бирга ўқиганмиз. Бошқа актёрлар билан аввал бирга ишлашга тўғри келмаган бўлса ҳам, съёмка майдончасида жамоа билан ишлаш қулай бўлди.
 
- Съёмка вақтида Сиз учун энг қийин нарса нима бўлди?
- Ўзбекистон қуёшли ва иссиқ ўлка эканлиги яхши, аммо баъзида жуда ҳам иссиқ (кулади). Мен Термиздаги съёмка ишларини ҳеч қачон унутмайман. Биз қоқ сахро ўртасида +60 даража иссиқда суратга тушдик.  Мен учун жуда ҳам қийин бўлганди. 
 
alt
 
- Сизда қачондир “юлдузлик" касаллиги бўлганми, учраганмисиз?
- Бўган, аммо тез ўтиб кетган. Москва Бутунроссия кинематография институти (ВГИК)га ўқишга кирганимда мен кабилар бутун МДХ давлатларидан кўп эканлигини кўрганман. Тезгина ўзимга келиб, юлдузлик ҳеч нимага таъсир кўрсатмаслигини тушунганман. Кейин эса касб пайдо бўлди, бу эса ҳаётдаги муҳим нарса, қолганлари эса сароб.
 
- Ўғлингиз билан муносабатларингиз ҳақида айтиб берсангиз.
- Исми Искандар, 12 ёшда. Асосий вақтимни унга ажратишга ҳаракат қиламан. Биргалигимизда, суҳбатларимиз фалсафий мавзуларга бориб тақалади ва бу муҳокамалар ҳаётда олим ёки космонавт бўлиш муҳим эмас, муҳими яхши инсон бўлиб қолиш фикри билан якунланади доим. 
 
- Миллий таомлардан нималарни ҳуш кўрасиз?
- Қўй гўштидан қилинган барча таомларни яхши кўраман. Ўзбекистонга бўлган ҳар бир ташрифимда албатта палов, сомса ва кабобни истеъмол қимасдан кетмайман. 
 
alt
 
- Севиб мутоала қиладиган китобингиз?
- М.Булгаковнинг “Уста ва Маргарита”- “Мастер и Маргарита” китоби. 
 
- Эртак қаҳрамонларидан кимга ўзингизни ўхшатасиз, тасаввур эта оласизми?
- Винни-Пухга.
 
- Ўзбекистон ва Россия инсонлари ўртасида қандай фарқ бор?
- Бу ерда инсонлар меҳрибон ва бир бирига нисбатан бағрикенг. Ўзбек халқи  жуда содда, жозибаси ҳам шунда.
 
-Плейлистингизда асосан қайси қўшиқ янграйди?
- Queen гуруҳининг “Show must go on” қўшиғи.

- Севимли гуруҳингиз?
- “АукцЫон” гуруҳи.
 
- Сизнингча инсонлардаги энг муҳим ҳислат қайси?
- Самимийлик.
 
- Шу самимийлик ҳаётингизда етарлими?
- Афсуски етарли эмас ва самимий инсонларни кам учратаман.

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг