alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Бугун Шаҳзоданинг туғилган куни

Шаҳзода ўзбек шоу-бизнесида энг ҳушфеъл ва ҳуштабассум хонандалардан бири. Унинг нафақат ижодий фаолияти, балки шахсий ҳаёти ҳам доим эътибор марказида. Хонанда оила ва ижодни бир ҳилда олиб боради. Нозик дидли, ҳушбичим, доим ташқи кўриниши гўзал тарафга ўзгариб турадиган аёл десак муболаға бўлмайди.

Шу кунга қадар барча қўшиқлари ва ижод ишлари мухлислари томонидан юқори баҳоланиб келган хонанда Шаҳзодани, қўшни давлатларда ва яқин шарқда ҳам яхши танишади. У ўзбек эстрада санъатини дунё миқиёсида танитишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган хонандалардан бири. 

Хонанда Шаҳзода, асли исми Зилола Мусаева Фарғона шаҳрида 1979 йилнинг 28 июль санасида дунёга келган. Отаси Боходир Мусаев – фалсафа фанлари доктори, онаси Мирихта Мусаева – рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Турмуш ўртоғи Йўлдошев Равшан. Солих ва Холид исмли икки ўғил фарзанди бор.

 

Биз 39 ёшни қаршилиб, ўз туғилган айёмини нишонлаётган хонандага чексиз аёллик бахти, ижодий парвозлар, соғлиқ ва оилавий ҳотиржамлик тилаб қоламиз. 

 

Ушбу фурсатдан фойдаланиб бугун эътиборингизга Шаҳзоданинг хонандалик фаолиятида ижро этган баъзи тароналарини тақдим этишга қарор қилдик. 
 

Бор экан 


 

Керагимсан 


 

Фақат сен


 

Тўрт қадам



Ишон


 

Қўллар тепага


 

Чикко


 

Ёр-ёрлар


 

Ўзбегим


 

Ёмғир


 

Алдаган сен

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-07-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг