alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Дилноза Кубаеванинг иқрорликлари

ЁЛҒОН

Ўйланиб. Эслолмаяпман. Ҳа гапириб тураман. Фақат жуда кам ҳолатларда. Керак бўлганида, яхшилик учун хизмат қилса ёлғон ишлатаман.

ҚЎРҚАМАН

Орзуларим паймол бўлишидан, бирор ишга ихлос билан киришиб, кўнгилдагидек натижа ололмай қолишимдан жуда қўрқаман.

БИРИНЧИ ГОНОРАРИМ

Кинода 600 минг, театрда эса 50 минг сўм эди.

НАФРАТЛАНАМАН

Самимий бўлмаган давралардан нафратланаман. Турган битгани ёлғондан иборат, ўзидан кимларнидир ясаб олган сохта одамлардан нафратланаман.

МЕН УЧУН ҚИЙИН

Виждонимга қарши бориш мен учун мушкул. Йўқ нарсани бор деб кўрсатиш, айтиш, ўзимдан бошқа қиёфа шакллантириб олиш мен учун қийин.

alt

МУТОЛАА

Ҳозирда Ўткир Ҳошимовнинг «Нур борки, соя бор» асарини ўқияпман.

СЕВИМЛИ МАШҒУЛОТИМ

Китоб мутолаа қилиш, яхши хорижий кино ёки сериал кўриш, сокин табиат қўйнида яёв сайр қилишни яхши кўраман.

ҲАЁТДА ВА ЭКРАНДА

Деярли барча кино ва спектаклда ўзимни ижро этаман. Агар чин дилдан ўйнаса актёр ўша ролга, албатта ўзидан нимадир қўшади. Шунда ўзини ўйнайди барибир.

РОЛДАН ЧИҚИБ КЕТИШИМ

Парда тортилиши билан Дилнозага айланаман. Ролдан чиқиб кетишим осон. Лекин истайсизми йўқми қалб қўрингиз билан мазза қилиб ижро этган ролингизнинг кайфияти икки, уч кун тарк этмайди. Ўзим қониқмаган ролим ҳам шундай. Ўйлаб юраман: нега унақа қилмадим, нега бундай бўлди?

ТЕАТР ВА КИНО: БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА

Ойна. Ўзимизни кўра оладиган ойна.

ЮРАГИМГА ЯҚИН РОЛИМ

«Кўргим келади» фильмидаги Зиёда персонажи

КИМГАДИР ЯГОНА СИРДОШ

Сирдош бўла оламан, албатта.

ДЕБЮТ РОЛИМ

Кинода - «Тақдир чархпалаги»да Лайло

Театрда - «Андишали келинчак»да Олмахон

alt

БАРДОШЛИМАН

Ўзимни бардошли деб биламан.

ЭНГ ЯХШИ ПАРТНЁРИМ

Саҳнада Фатхулла Маъсудов

Кинода Фарҳод Маҳмудов

ЭНГ КАТТА ХАТОЙИМ

Ўйланиб. Назаримда йўқ. Чунки барча берилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланишга ҳаракат қиламан.

ҒАШИМГА ТЕГАДИ

Биров ҳақида истаганича ғийбат қилиб, бемалол гапирадиган кимсалар ғашимга тегади. Худдики ўзларида ҳеч қандай камчилик йўқ. Орқа олдига ҳам қарамайди. Тилига нима келса шуни гапиради. Бўлган бир воқеани айтиб берай-да. Санъаткор шерикларимдан бири жамоатчилик жойига келиб қолди. Шунда бир одам у ҳақида қандайдир ножўя фикрларни айтиб, бу палончи йўлга кириб кетган… яна алламбало нарсаларни айтиб, атрофидаги одамлар фикрини ёмон томонга ўзгартиряпти. Оғзим бор деб ҳар нарсани гапириш яхши эмас, албатта.

СЕВИМЛИ ЧЕТ ЭЛ АКТРИСАЛАРИМ

Улар жуда кўп. Лекин Одри Хепбёрн, Уитни Хьюстон, Анжелина Жолиларни жуда ёқтираман. Доимо улардан нималарнидир ўрганаман. Чунки касбимиз кўп изланишни талаб қилади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг