00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People
Дилсўз иккинчи бор она бўлди
Барчага Дилсўз тахаллуси билан таниш бўлган хонанда Гўзал Жуманиёзова бугун яна бир бор оналик бахтига муяссар бўлди. Хонанда оиласида қиз фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда унинг дугонаси Рухшона Маткаримова инстаграм тармоғидаги шахсий саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Дилсўз хонанда Фарруҳ Раимов билан турмуш қурган. Уларнинг никоҳ тўйлари 2015 йилнинг 15 апрель санасида Навоийда, 21 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган эди. 2015 йилнинг 18 октябрида эса юлдузли оилада қиз фарзанд дунёга келган бўлиб, улар қизалоқларига Дилсўз деб исм қўйганлар.
Фурсатдан фойдаланиб, Дилсўз ва Фарруҳни яна бир бор ота-оналик бахтига муяссар бўлганликлари билан табриклаймиз!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
06-09-2017
ИЗОҲЛАР 0