alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Фарруҳ Зокиров 72 ёшни қаршилади!

Фарруҳ Зокиров «Халқ артисти» унвони билан олтита республикада – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, ва Ингушетияда тақдирланган. 48 йиллик ижоди даврида у томонидан 100дан ортиқ қўшиқлар ёзилган. У «Чойхона», «Учқудуқ», «Лицо возлюбленной моей», «Унутма мени»-«Помни меня», «Мажнунтол», «Шаҳрисабз», «Бака-банг», «Торимнинг сири» каби хитларни ва бошқа кўпгина қўшиқларни яратган.

alt

«Ялла» ансамбли 48 йилдан буён саҳнада. Бу Ўрта Осиёдаги энг катта ижодий стаж. Фаррух Зокиров 1970 йилда ансамблни ташкил этиб, унинг баддий раҳбари бўлган. Жамоа таркиби 39 йилдан буён ҳозирги кунга қадар ўзгармаган.

alt

«Ялла» Самарқандда 10 кун давомида 33та концерт берган. «Ялла» ансамбли 45 йиллик гастроллик фаолиятида 5000га яқин концерт дастурларини тақдим этган.

«Учқудуқ» қўшиғи 40 дақиқа ичида ёзилган. «Ялла» ансамбли Юрий Энтин билан гастрол сафарида бўлишган ва шоир шаҳарни кезиб, шеърлар ёзган. Машҳур хит йўл-йўлакай яралган ва кечқурунги концертда ижро этилган.

alt

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ўзбегимнинг ҳеч бир тўйи Фаррух Зокировнинг «Келибди» қўшиғисиз ўтмайди. Шубҳасиз ўзбек тўйларининг мадҳи бу - «Келибди» таронасидир. 

«Ялла» ансамблининг хит тароналари - поппуридан баҳраманд бўлинг азизлар. Доим ҳаётимизда шундай дилбар куй-қўшиқлар кўп бўлсин!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг