alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Гулчехра ва Шароф хонадонидаги тўйдан фоторепортаж

2015 йилнинг 30 май куни расман никоҳдан ўтган Гулчехра ва Шароф Шароповлар, 2016 йилнинг 15 июль куни Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўғил фарзандли бўлган эдилар. Амирхон ҳозир 7 ойлик. Гулчехра ва Шароф оила катталари билан биргаликда ўзбек урф-одатларига кўра «Суннат» тўйини ўтказдилар. 

alt

Оила, яқин дўст-биродарлар, ҳамкасблар даврасида ўтган тантанага Юлдуз Ражабова ва Акмал Мирзо бошловчилик қилдилар. 

alt

Тойчоққа чопон кийдириш маросими. 

altalt

Кўнгил амри билан оила қурган икки инсоннинг муҳаббат меваси - Амирхон.

altalt

Авлод давомчисини дунёга келтирган онага тилла совғалар ҳадя этиш онлари. 

alt

Биргаликда рақсга ҳам тушишни унутмадилар.

alt

Гулчехра ва Шароф Шарапофнинг волидалари.

alt

Даврани Ғуломжон Ёқубов,

alt

Мафтункор Шаҳзода,

alt

Муниса Ризаева,

alt

Дилдора Ниёзова,

alt

Фарход ва Ширинлар қиздирдилар. 

alt

Шараповлар оиласини қувончига шерик бўлиш учун келган дўстлар, қаторида хонанда Наргиз, раққоса Паризода, Самандар Ҳамрақулов, Зарина Низомутдинова, Шароф Муқимов, Каниза, Наримон Султохўжаев, Умид Искандаровларни кўриш мумкин бўлди. 

altaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltalt

Шараповлар оиласига улкан бахт тилаб, фарзандлари камолини кўриш каби бахт насиб этишини тилаб қоламиз. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг