Хонанда Дилсўз билан суҳбат
— Бугун Дилсўз нималар билан банд?
— Янги клип олиш арафасидаман. Фарзандлар тарбияси билан ҳам
бандман, албатта.
— Бир вақтда ҳам оила, ҳам ижод билан шуғулланиш қийин
бўлмаяптими? Ахир ҳозир икки фарзанднинг онасисиз?
— Қийин томонлари ҳам бор, лекин яқинларим кўмак бериб туришибди.
Шунга ижодни ҳам тўхтатмаяпман. Бахтимга онам, яқинларим омон бўлсин.
— Сиз яхши онамисиз ёки рафиқа?
— Ҳар иккаласида ҳам яхши бўлишга ҳаракат қиламан, албатта.
— Ҳар бир оилада кичик жанжаллар бўлиб туриши табиий. Мана шундай вазиятларда ким биринчи узр сўрайди?
— Мен биринчи узр сўрайман.
— Фарзандларингиз қайси касбни танлашини истардингиз?
— Ўзлари хоҳлаган касбни танлашлари тарафдориман.
— Фикримизча Сиз турмуш ўртоғингиз хонанда Фарруҳ Раимовга нисбатан машҳурроқсиз. Бу муносабатларга ҳалақит бермаяптими?
— Йўқ халақит бермайди. Ишонаман ҳали ҳаммаси олдинда ва санъат чўққиларини биргаликда забт этамиз.
— Икки санъаткорнинг бир оилада яшаши қанчалик яхши ва қанчалик бу муносабатларга халақит беради?
— Бу жуда яхши. Чунки ҳар доим бир-биримиз билан маслаҳатлашамиз, қўллаб-қувватлаймиз.
— Чет эл санъаткорларидан кимгадир тақлид қиласизми?
— Тақлид қилмайман, ҳавас қиладиганларим бор.
— Сиз учун шоу-бизнес?
— Қизиқарли ва машаққатли олам.
— Ўзбек шоу-бизнесида қайси хонандалар ижодини кузатиб борасиз?
— Деярли кўпчилик хонандаларнинг ижодини кузатиб бораман.
— Кимлар билан дуэт куйлашни истардингиз?
— Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова ва Селин Дион билан.
ИЗОҲЛАР 0