alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Инстаграмда энг машҳур аёл санъаткорларимиз

Паризода

Асл исми Дилноза Шерматова бўлган раққоса ва актриса кўпчиликка Паризода тахаллуси билан яхши таниш. Интсаграмдаги шахсий саҳифасида серқирра ижодкор нафақат ижоди билан боғлиқ, балки оилавий фотосуратларини ҳам жойлаб туради. Бугунги кунга келиб 674 мингдан ошиқ кузтувичисига эга санъаткор ўз саҳифасида мингдан ошиқ фотосурат жойлаган.

 

alt

Севара Назархон

Нафақат Ўзбекистонда балки чет элларда ҳам миллионлаб мухлисларга эга хушовоз хонанда Севара Назархон Инстаграмда унчалик фаол бўлмаса ҳам, унинг ҳаётини ижтимоий тармоқ орқали 690 мингдан ортиқ мухлислари кузатиб борадилар. Хонанданинг ўзи эса шу кунга қадар 500та фотосурат жойлаган бўлиб, асаосий фотосуратлари ижодий жараёнлар ва хизмат сафарларидан иборат. 

alt

Ситора Алимжонова

Актриса Ситора Алимжонова ҳам энг кўп кузатувчиларга эга инстаграм фойдаланувичлари рўйхатидан ўрин олган. Актрисанинг шахсий саҳифасига 735 мингдан ортиқ кузатувчи обуна бўлган. 

alt

Шаҳзода Матчонова

Актриса Шаҳзода Матчонова фаол инстаграм фойдаанувчиларидан ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 1200га яқин фотосуратлар билан бўлишган актриса 823 мингдан ортиқ кузатувчига эга. Актрисанинг шахсий саҳифасида оилавий фотосуратларни кўрмайсиз. Унинг аксарият суратлари селфи ва фотосессия маҳсулларидир. 

alt

Нилуфар Усмонова

Хушовоз хонанда Нилуфар Усмонова ҳам жуда фаол инстаграм фойдаланувчиси. Унинг шахсий саҳифасида ҳозирги кунда 3 600дан ортиқ фотосуратлар мавжуд ва уни кузатиб борувчи мухлислар сони 946 мингдан ортиқ. Хонанда аксарият машҳурлар сингари оиласини сир тутмайди. Унинг турмуш ўртоғидан бошқа барча оила аъзоларининг суратларини саҳифасидан топиш мумкин. Сўнгги пайтда хонанда анчагина катта бўлиб қолган кенжа фарзандининг фотосуратларини ҳам тез-тез жойлаб турибди.

alt

Лола Йўлдошева

Мафтункор хонандаларимиздан бири Лола Йўлдошева ҳам ижтимоий тармоқларда фаол. Унинг бугунги кунга келиб 1 миллиондан ортиқ кузатувчилари бор. Ҳозирги кунда Москвада яшаб, ижод қилиб келаётган хонанда сўнгги пайтларда шахсий ҳаёти билан боғлиқ фотосуратларни жойлашдан чекинмаяпти. Ўзи томонидан тайёрланган таомлар суратлари ҳам мухлислари томонидан катта қизиқиш билан муҳокама қилинади. 

alt

Муниса Ризаева

Шўх-шаддод хонандаларимиздан бўлган Муниса Ризаева ҳам миллионлаб мухлисларга эга. Унинг ижоди ва шахсий ҳаётини ижтимоий тармоқ орқали 1 миллиондан ортиқ мухлислари кузатиб борадилар. Хонанданинг ўзи ҳам инстаграмда жуда фаол бўлиб, шу кунгача 4000дан ортиқ фотосурат билан бўлишган. 

alt

Райҳон Ғаниева

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева бугунги ўнталигимизнинг учинчи поғонасида. Унинг инстаграм ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари сони 1 миллион 100 мингдан ортиқ бўлиб, хонанда ижоди билан боғлиқ фотосуратлардан ташқари оилавий фотосуратларини ҳам тез-тез жойлаб туради. 

alt

Асал Шодиева

Актриса Асал Шодиева инстаграмда жуда фаол фойдаланувчилардан ҳисобланмасада, бугун ўнталигимизнинг иккинчи поғонасидан ўрин эгаллади. Унинг кузатувчилари сони ҳозирги кунда 1 миллион 200 мингдан ортиқ. Актриса ўзининг шахсий саҳифасида фотосессияларидан ва оилавий фотосуратларини жойлаб туради. 

alt

Шаҳзода

Шаҳзода тахаллуси билан машҳур Зилола Мусаева бугунги ўнталигимизнинг биринчи поғонасида. Унинг инстаграмдаги кузатувчилари сони 1 миллион 6 юзмингдан ортиқ бўлиб, хонанда шу кунгача 4000га яқин фотосурат билан бўлишган. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг