ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Каан Урганжиўғлу ҳаёти ва ижодига назар

3013
0

Каан 1981 йилнинг баҳорида Туркиянинг Измир шаҳрида дунёга келган. Ўзига тўқ хонадонда тарбия топган актёр хусусий мактабда таълим олган. Мактабни тугатгач оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. У ерда коллежни тамомлагач, олий таълимни Туркиядаги Мармара университетида давом эттиради.

alt

Хушбичим кўринишга эга бўлган актёр университет давридаёқ «All» ва «InStyle» журналлари учун суратга туша бошлайди. Кўркам кўриниш ва баланд бўйга эга Каан тез орада продюсерларнинг эътиборига тушади ва фильмларда суратга тушиш учун таклиф олади.

alt

Актёрлик маҳоратини ошириш учун Каан Урганжиўғлу Нью-Йоркка йўл олади. У ерда актёрлик маҳорати бўйича 4 ойлик курсни тамомлайди.

alt

Уни бутун дунёга машҳур қилган лойиҳа режиссёр Хилал Саралнинг – «Kara Sevda» сериалида Каан миллионер тадбиркорнинг ягона ва эрка ўғли Эмирни жонлантирган. У ўз ролини шунчалик маҳорат билан ўйнаганки, салбий роль бўлишига қарамай, унинг мухлислари сони бир неча баробарга ортган.

alt

Актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида гапирадиган бўлсак, Каан имкон қадар уни бегона кўзлардан сақлашга ҳаракат қилади. У сўнгги уч йил давомида Зейнеп Оймак исмли фотограф билан ишқий муносабатда эканлиги, ҳаттоки жуфтлик шу йилнинг ёз мавсумида никоҳдан ўтиши кераклиги ҳақидаги миш-мишла юрган эди. Лекин ҳозирга қадар бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.  

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг