Манзура: «Ён-атрофидан уялмаган, Яратгандан ҳам уялмайди»
— Ҳалима Ибрагимова ва Сардор Раҳимхон билан бирга суратга олинган клипнинг промоушени кимнинг ғояси эди?
— Бу клипга кириш эди. Аслида пиарга инсонларда қизиқиш кучли.
— Бу йил концерт бериш ниятингиз борми?
— Йўқ, чунки концерт беришим учун репертуарим яхши бўлиши керак. Тўғрисини айтсам, аввалги қўшиқларимдан унчалик қониқмаяпман. Фақат муҳаббат ҳақидаги қўшиқлардан иборат бўлиб қолгандек.
— Охирги бир йил ичида уч ёки тўрт марта маъмурингиз алмашди. Нима сабабдан бундай?
— Бу иш. Аниқ нимага эканлигини айта олмайман. Биттаси ёшлик қилиб кетди, бошқалари эса маълум бир сабабларга кўра. Лекин баъзи маъмурларимдан нималарнидир ўргандим ҳам.
— Улар сиз ҳақингизда турли гаплар тарқатиши, иғволар қилиши мумкин эди-ку, бундан чўчимадингизми?
— Шукур, менда ундай бўлмади. Шу пайтгача ҳеч бир маъмурни санъаткорни ортидан ёмонлаганини кўрмадим. Тинч келиб, тинч кетишади.
— Ҳозир ёдингизда қолган ва сизга жуда ёқадиган ҳаётий жумлани айтиб ўтсангиз?
— Инсон ён-атрофидан уялмаса, Яратгандан ҳам уялмайди.
— Кўпроқ нима қилишни ёқтирасиз?
— Уйда ўтиришни яхши кўраман. Баъзи ишлар билан кўчага чиқишимга тўғри келади-ю, аммо кўпроқ уйда бўлишни истайман. Давлат телеканалларини томоша қилишни, тарихий китоблар ўқишни ёқтираман.
ИЗОҲЛАР 0