alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Машҳур Тангем ёки актриса Ли Ён Э ҳаётига назар

«Сарой жавоҳири» сериалидаги роли билан машҳурликка эришган Ли Ён Э 1971 йилнинг 31 январида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида таваллуд топган.

alt

Актриса карьерасини реклама ва сериалларда суратга тушиш билан бошлаган.

alt

2000 йилда «Бирлашган хавфсизлик ҳудуди» номли фильмда ҳарбий терговчи образида намоён бўлади. Орадан уч йил ўтиб, Ён Э  «Бир баҳор куни» мелодрамасида суратга тушади ва ундаги роли учун «Энг яхши актриса» сифатида Пусан киноакадемияси мукофотига сазовор бўлади.

alt

Унга энг катта муваффақият келтирган лойиҳа – «Сарой жавоҳири» сериали бўлиб, мазкур сериал дунёнинг тўқсондан ортиқ мамлакатларида намойиш қилинган.

«Сарой жавоҳири» — Жанубий Корея сериали бўлиб, Чосон сулоласи ҳукмронлик қилган даврда кўп қийинчиликларни бошидан кечирган ёш қиз тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Болалигида ота-онасидан айрилган бош қаҳрамон, саройга келгач бошига тушадиган ғалвалардан мардона ўтиб, ўз бахтини топади.

alt

Актрисанинг шахсий ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, у 2009 йилнинг 24 августида америкалик бизнесмен Чон Хо Ён билан яширинча турмуш қуради. 2011 йилнинг февралида оилада эгизак фарзандлар, бир қизалоқ ва бир ўғил дунёга келади.

altalt

Актриса инглиз ва немис тилларида равон сўзлаша олади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг