alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Машҳур турк актрисаси Туба Буюкустун

Таниқли турк акрисаси ўзбек томошабинига қарийб ўн йилдан бери яхши таниш. У «Осиё» сериалидаги Аси образи орқали кўплаб мухлислар орттирган. Ҳозирги кунда «Гул ва пул ишқи» (Kara Para Aşk) сериалидаги Элиф Денизер роли билан экранларимизга қайтган актриса ҳақида нималарни биламиз?

alt

Актриса Хадича Туба Буюкустун 1982 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида тавллуд топган. У болалигиданоқ санъатга қизиққан, жуда чиройли расмлар чизган. Унинг иқтидорини сезган ота-онаси бўлажак актрисани бадиий мактабда ўқитганлар. Мактабни аъло баҳоларга битирган Тубанинг мақсадлари ўзгармаган ва ўқишни Мимар Синан номидаги Истамбул университетида давом эттириб, либослар ва декорациялар бўйича рассом йўналиши бўйича таҳсил олган.

alt

Университетдаги ўқиш билан бирвақтда у ўзини моделликда ҳам синаб кўришга қарор қилган. Унинг ташқи кўриниши эса бу соҳа учун айни муддао эди. 173см бўйи ва 51 кг вазни, қолаверса жуда ҳам гўзал юзга эга ёш қиз Pantene, Molped, Kremini компанияларининг рекламаларида суратга туша бошлаган.

alt

У реклама роликларидаги муваффақиятли ишлари сабаб таниқли продюср Томрис Гиритлиўғлунинг эътиборини тортади ва илк фильми учун таклифни қўлга киритади. 2003 йилда «Султон мақоми» номли сериалда суратга тушади. Бор актёрлик маҳоратини намойиш қилган Туба бирин-кетин суратга тушиш таклифларини ола бошлайди.
Унга энг катта омад ва машҳурликни олиб келган сериал машҳур турк актёри Мурат Йилдирим билан ҳамкорликда суратга тушган «Осиё» сериали бўлади.

alt

2010-2011 йилларда актрисани «Қалб ўғрилари» сериалида суратга тушишга таклиф қиладилар. Мазкур сериал суратга олиш майдончасида актриса ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи актёр Онур Сайлак ўртасида ишқий муносабатлар бошланади. Улар 2011 йилда турмуш қурадилар ва 2012 йилда эгизак қизалоқ фарзандлари дунёга келади.

altalt

Актриса машҳурлигининг иккинчи нафаси 2014 йилда Kara Para Aşk сериалида бош роли билан келади. Мазкур сериал дунёнинг юздан ортиқ мамлкатларида намойиш қилинган ва муваффақият қозонган.

alt

Акрисанинг сейинги омадли ролларидан бири «Жасур ва Гўзал» номли сериал бўлиб, у мазкур сериалда у Туркиянинг энг талабгир актёрларидан бўлган Киванч Татлитуғ билан суратга тушган.

alt

 Актрисанинг шахсий ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, у 2011 йилда турмуш қурган ва қизалоқларининг отаси бўлган Онур Сайлак билан 2017 йилда ажрашади. Ҳозирда Умут Эвирген исмли бизнесмен билан ишқий муносабатларда эканлиги ҳақида маълумотлар бор.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-02-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг