alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Машҳур ҳинд актрисаси Катрина Каиф ҳаётига назар

1. Катрина Каиф онлайн харидни хуш кўради.

2. Унинг севимли мусиқий гуруҳи – Muse.

3. Зулмат ва хашоратлардан қўрқади.

alt

Катрина Каиф 1983 йил 16 июлда Гонконгда таваллуд топган. Тадбиркор ва ҳуқуқшунос оиласида туғилган Катринанинг уч опаси, уч синглиси ҳамда бир акаси бор. Моделлик карьерасини 14 ёшида, гўзаллик танловида ғолиб чиққандан сўнг бошлаган. Илк ролини 2003 йилда қўлга киритган актриса, фаолиятини кино соҳаси билан боғлашга қарор қилган. 

4. Севимли ичимлиги – қора қаҳва, севимли таоми эса – уйда тайёрланган йогурт ва гуруч.

5. Катрина соат тонгги 6да уйғонади, лекин соат 9га қадар телефонини ёқмайди.

alt

6. Карьерасининг илк даврларида кунига 16 соатлаб ишлаган.

7. Катрина Каиф ҳеч қачон бошқаларни муҳокама қилмайди. Унинг бировларни ёмонлаганини ёки аксинча, мақтаганини эшитмайсиз.

alt

8. Катрина Каиф сўзлар орқали ўз туйғуларини етказиб бера олишига иккилангани сабабли Твиттер ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтмаган.

9. Катрина ҳинд тилида сўзлаша олади, лекин интервьюларда ҳиндча гапирмайди. Шунингдек, у испан тилини ҳам билади.

alt

10. Кундалик ҳаётда Катрина оддий, қулай кийимларни маъқул кўради. Баланд пошна ва ҳашамдор кўйлакларни ёқтирмайди.

11. Катрина спиртли ичимликлар истеъмол қилмайди. Бўш вақт топганда ўзи таом тайёрлайди. Камдан кам бар ва ресторанларга боради.   

12. Катрина Худога ва тақдирга ишонади.

alt

13. Катринанинг опаларидан бири математика фанлари доктори унвонига эга.

14. Катрина қимматбаҳо тақинчоқлардан кўра машиналарни афзал кўради. Қулай вақт топилиши билан рулга ўтиришга ҳаракат қилади.

15. Таътил вақтида Катрина албатта, саёҳатга отланади. Унга ҳордиқнинг экстремал турлари кўпроқ ёқади.

Актрисанинг шахсий ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, у узоқ муддат таниқли актёр Салмон Хон билан учрашиб юрган. 7 йиллик муносабатларга дўстона руҳда якун ясалган. 2009 йилдан бошлаб Катрина Капурлар сулоласи вакили Ранбир Капур билан учрашишни бошлаган. Лекин бу муносабат ҳам 2016 йилда якун топган. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг