Машҳурлар янги йилни қандай кутиб олдилар?
Янги йилнинг сўнгги кунларида ҳам ўзини буткул ижодга бағишлаб, «Ёмғир» қўшиғига клип тасвирга олдирган хонанда Муниса Ризаева Янги йил байрамини Дубай шаҳрида кутиб олди.
Мафтункор хонанда Шаҳзода ҳам 2018 йилни Дубайда кутиб олишга қарор қилди.
Тўрт фарзанднинг онаси хонанда Нилуфар Усмонова оила даврасида кутиб олди.
Хонанда Райҳон Ганиева ва турмуш ўртоғи Фарход Алимовлар ҳам оила ҳамда дўстлар даврасида байрамни нишонлашди.
Серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова Янги йилни ўз оиласи даврасида кутиб олди. Актриса инстаграмдаги саҳифасида Янги йил дастурхонига тайёрлаган нарсаларини видео орқали бўлишди.
Шоу-бизнесимизнинг бахтли жуфтлиги Шохруҳхон ва Асал Шодиева эса Малайзияда кутиб олишди, ҳамда ўша ердан барча юртдошларимизга ўз байрам табрикларини юборишди.
ИЗОҲЛАР 0