alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Машҳурларимиз ўтган ҳафтада нима билан банд эдилар

Шохруҳ

«Уммон» гуруҳи вакили Шохруҳ ўтган ҳафта илк оталик бахтига мушарраф бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча хонанда қизалоғи ва рафиқасини туғруқхонадан олиб чиқди. Шунингдек, у инстаграмдаги шахсий саҳифасида қизалоқларига Фаҳринур исмини берганликлари ҳақида маълум қилган. 

alt

Зуҳра Солиева

Актриса Зуҳра Солиева ижтимоий тармоқдаги шахсий аккаунтида актёр Муҳаммад Исо Абдулхаиров билан бирга тушган суратини жойлаб, суратга олиш жараёнидан селфи деб изоҳ қолдирган. Ажаб эмас, тез орада янги комедия катта экран юзини кўрса.

alt

Самандар Ҳамроқулов

Серқирра ижодкор Самандар Ҳамроқулов энг кўп хизмат сафарларида юрадиган санъат вакилларидан бири десак, муболаға бўлмайди. У инстаграмдаги шахсий саҳифасида навбатдаги хизмат сафаридан фотосуратни жойлаган. 

alt

Дилсўз

Хонанда Дилсўз ижтимоий тармоқда Ички Ишлар Органлари ходимлари кунига бағишланган концерт дастуридан фотосуратни жойлаган. Суратда Обид Асомов, Юлдуз Турдиева, Фарруҳ Раимов каби бир қатор санъат вакилларини кўришимиз мумкин.

alt

Шаҳзод Муродов

Ёш, умидли хонанда Шаҳзод Муродов инстаграмга овоз ёзиш студиясида тушган суратини жойлаб, тез орада янги тарона туҳфа этишини маълум қилган.

alt

Хилола Ҳамидова

Хушовоз хонанда Хилола Ҳамидова Ёшлар каналининг «Айвон» дастурида меҳмон бўлган.

alt

Алишер Узоқов

Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов Лидер мактабида бўлиб, мактаб ўқувчилари билан ижодий учрашув ўтказди. 

alt

Баҳром Назаров

Хонанда Баҳром Назаров инсатграмдаги шахсий саҳифасида изоҳсиз сурат қолдирган. Бу фотосуратни кўрган мухлислар янги клип суратга олиш жараёнидан бўлса керак деган хулосага келганлар. Кўрамиз, тез орада хонанда янги ижод маҳсулини мухлисаларига тақдим этса ажабмас.

alt

Шаҳзода Муҳаммедова

Серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова ўтган ҳафта янги фотожамланма учун суратга тушди. Улардан бир нечтасини ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали бўлишди.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг