alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Машҳурларимиз ўтган ҳафтада нималар қилишди

 

Сердар Ўртач

Сентябрь ойининг 25-26 кунлари Туркиянинг машҳур санъаткорларидан бири, турк эстрадаси қироли Сердар Ўртач Тошкентда ўзбек мухлисларини икки кунлик концерт дастури билан хушнуд  этди. Мазкур концерт дастуридан батафсил репортажни сайтимизда эътиборингизга ҳавола этдик. Шунингдек концертдан кичик видеолавҳани инстаграм саҳифамизга юклаган эдик. Концертдан батафсил видео YouTube каналимизда кўришингиз мумкин. Турк поп қироли мазкур видео билан ўз саҳифасида бўлишган.

alt

Хонанда Манзура

Хушовоз хонанда Манзура ўтган ҳафта бир қатор ҳамкасблари, шу қаторда маданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтишди. Улар Хитойда Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган концертда иштирок этишди.

alt

Хонанда Райҳон Ғаниева

Эстрадамизда ўз овози ва йўналишига эга бўлган хонанда Райҳон 19-23 февраль кунлари бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига тайёргарликни бошлаб юборган. У ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов ва фитнес мураббийи билан машғулот вақтида тушган суратини жойлаган.

alt

Хонанда Лола

Бетакрор овоз соҳибаси Лола гастроль сафарларига оталанаётганини маълум қилди. У ўзининг шахсий саҳифасида Тожикистон бўйлаб бўлиб ўтадиган концерт дастурларининг жадвалини жойлаштирди. Унинг Тожикистондаги гастроли 5 октябрь куни бошланади.

alt

Хонанда Жаҳонгир Позилжонов

Хонанда «Анжир» деб номланган таронасига видеоклип суратга олдирди. Шўх таронага видео кетма-кетлик трек йўналишида суратга олинган бўлиб, тез кунда мухлислар ҳукмига ҳавола этилади.

 

Публикация от @jahongirpoziljonov

Шоумен, бошловчи Даврон Кабулов

Ўтган ҳафтада бошловчи ва шоумен Даврон Кабулов ҳаётининг энг бахтли онларидан бирини яшагани, оталик бахтига мушарраф бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Қизалоққа яхши ниятлар билан ЛУТФИЯ деб исм қўйдилар.

alt

Актёр, хонанда ва сўз устаси Самандар Ҳамроқулов

Самандар ўтган ҳафта ҳамкасби Шаҳзода Муҳаммедова билан биргаликда Қўқон шаҳрида хизматда бўлган. Ҳар икки санъаткор бу ҳақда ўзларининг инстаграмдаги шахсий саҳифаларида ёзиб қолдирганлар.

alt

Хонанда Севара Назархон

Хушофоз хонанда Севара Назархон энг кўп гастроль сафарларида юрадиган санъаткорлардан бири десак муболаға бўлмайди. Хонанданинг иш жадвали жуда тиғиз. Ўтган ҳафтада Севара Назархон гоҳ Москвада, гоҳ Қозоғистонда, яна бир қарасангиз Лондонда тушган фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлади.

alt

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев

Улуғбек Раҳматуллаев ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Бу ҳақда хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги шаҳсий саҳифасида билдирган.

alt

Хонанда Нилуфар Усмонова

Нилуфар Усмонова ўтган ҳафтада тўнғич ўғли Саидаъзамхоннинг таваллуд айёмини нишонлади. Ўғлини Лондонга таҳсил олиш учун жўнатган хонанда инстаграм саҳифаси орқали унга табрик сўзларини йўллаган.

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг