
Мелиса Асли Памук ҳақида маълумотлар
Мелиса Асли Памук 1991 йилнинг 14 апрелида Голландиянинг Харлем шаҳрида таваллуд топган. Унинг болалиги ҳам шу ерда ўтган. Унинг оиласи телевиденияда фаолият юритишига қарамай, Мелиса ўз ҳаётини бу соҳа билан боғлаш ҳақида ўйламаган. У эстетик жарроҳ бўлишни орзу қилган. Лекин шунга қарамай, у 13 ёшида «Dat zit wel snor» фильмида суратга тушган ва бош ролни ижро этган. Шундан сўнг унинг аввалига моделлик, кейинчалик актрисалик карьераси бошланиб кетган. Гўзал ташқи кўринишга эга Мелиса кўплаб реклама роликларида суратга тушган.
Орадан вақт ўтиб, Мелисса моделлик карьераси ўзига тўғри келмайди деган қарорга келади ва Амстердам Университетининг психология факультетига ўқишга киради. Лекин актриса университетдаги таълимини охирига етказмайди.
Ҳаётига бироз ўзгартириш киритиш мақсадида у Истанбулга кўчиб кетади ва у ерда «Мисс Туркия» танловида қатнашади. 2011 йилда Мелиса «Мисс Туркия» танловида ғолиб бўлади.
2012 йилда у «Yer Gök Aşk» сериалида роль олади ва шундан сўнг актрисалик карьерасига диққатини қаратади. У турк тилини мукаммалроқ ўрганиш мақсадида курсларга қатнайди. Актриса турк тилидан ташқари, инглиз, немис, голланд тилларида мукаммал сўзлаша олади. Уни машҳурликнинг чўққисига олиб чиққан роли, албатта, «Kara Sevda» сериалидаги Асу ролидир.
Унинг шахсий ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, Мелиса 2012 йилдан бери Толга Сала исмли актёр билан учрашиб юради.

ИЗОҲЛАР 0