Куни кеча Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган бетакрор хонанда Райҳоннинг ягона синглиси Насиба Шакированинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. Тантана пойтахтимизнинг энг нуфузли тўйхоналаридан бири бўлмиш "Yakkasaroy" ресторанида ўтказилди. Райҳон шу куни синглисига атаб куйлаган "Келинчак" қўшиғини совға сифатида ижро этди.
Бугун эса пойтахтимизнинг радиостанцияларида бетакрор Райҳон ижросидаги ушбу "Келинчак" қўшиғининг премьераси бўлиб ўтади. Премьерани ўтказиб юборманг азизлар.
Ҳозир эса икки ёшга бахт тилаб, Насиба&Жамшиднинг висол оқшомини биргаликда томоша қилишга чорлаб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
ИЗОҲЛАР 0