ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Неслихан Атагулнинг ҳаётига назар

1862
0

1. Неслихан Атагул 1992 йилнинг 20 августида Истанбул шаҳрида дунёга келган.  Унинг отаси бутун умр ҳайдовчилик қилган бўлса, онаси уйда фарзандлар тарбияси билан банд бўлган. Унинг ўзидан етти ёш катта, Илкай исмли акаси бор.

alt

2. Неслихан саккиз ёшидаёқ актриса бўлишга қарор қилган. 13 ёшидан бошлаб эса онаси билан биргаликда кастингларга қатнай бошлаган.

3. 2006 йилда Неслихан илк маротаба кинода суратга тушган. «Илк муҳаббат» деб номланган тўлиқ метражли фильмдаги роли учун актриса Ёш иқтидор соҳиби сифатида «Олтин пилла» мукофотига сазовор бўлган.

alt

4. 2013 йилда актриса «Fatih Habriye» сериалига бош роль ижрочиси сифатида таклиф қилинади. Мазкур ҳодиса унинг ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайди, десак муболаға бўлмайди. Неслихан суратга олиш майдончасида бўлажак турмуш ўртоғи билан танишади.

5. Неслиханга энг катта муваффақият келтирган киноасар 2015 йилда бошланган «Kara Sevda» сериали бўлиб, мазкур сериал турк кино индустрияси тарихида илк маротаба Халқаро Эмми мукофотига сазовор бўлди.

alt

6. 2016 йилнинг 8 июлида Неслихан Атагул ва актёр Қодир Дўғулу турмуш қурадилар. Никоҳ маросими Босфор кўрфазидаги муҳташам қасрда бўлиб ўтади.Неслихан турмуш ўртоғига бўлган муҳаббатининг исботи сифатида лабининг ички қисмига унинг исми бош ҳарфини татуировкасини қилдиради.

alt

7. Неслихан дам олиш кунлари китоб ўқиш ва фильмлар томоша қилишни ёқтиради. Актрисанинг севимли режиссёрлари – Тим Бертон ва Дэвид Линч. Севимли ёзувчилари эса – Франц Кафка, Карлос Кастанеда, Урсула Ле Гуин.

8. Қоматини сақлаш учун актриса фитнес, йога, пилатес ва сузиш билан доимий равишда шуғулланиб туради. Спорт билан шуғулланишни ҳаттоки суратга олиш кунларида ҳам канда қилмайди.

alt

9. Неслиханнинг севимли таоми – картошкадан тайёрланган ҳар қандай таом. У болалигидан картошкага бўлган улкан муҳаббати туфайли, баъзан яқинлари уни картошка ўстириш билан шуғулланадиган фермерга турмушга беришларини айтиб, ҳазиллашиб туришган.

10. Неслихан клаустрафобияси борлигини тан олади. У ёпиқ биноларда кўп тура олмайди. Агар хонанинг эшиги ёпиқ бўлса, у албатта деразани очишга ошиқади.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг