alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Нилуфар Усмонова билан интервью

- 3та ўғил фарзанддан сўнг қизалоқли бўлдингиз. Қайси бирининг тарбияси мушкулроқ экан? Қиз боланингми ёки ўғил фарзанднинг? Қизингиз ўзи кимга кўпроқ ўхшайди?

- Қиз болани катта қилишда ҳеч қандай қийинчилик бўлмас экан. Мен сезмадим. Қизимнинг ташқи кўриниши ҳам феъли ҳам дадасига ўхшайди.

- Саъдияхонни акалари қандай қабул қилишди? Хонадонга янги меҳмон келганда фарзандлар орасида рашк бўлади дейишади.

Акалари сингилларини жуда яхши қабул қилишди. Улар қизимга меҳрибон. Тўғри Саъдияхонга эътибор кўпроқ бўлган вақтларда учинчи ўғлимда гоҳида рашк сезилади. Чунки уям хали кичкина, эркалиги бор.

altalt

ФАРЗАНДЛАРИМ

Тўнғич фарзандим Саидаъзамхон айни дамда Лондон шаҳридаги мактабда таҳсил олиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Тилларни ўрганишга қизиқади. Қолаверса, футбол ўйинлари ишқибози. Феъли оғирроқ. Иккинчи ўғлим Иброҳимхон жуда ҳам ювош. Ҳамманинг кўнглини топишга ҳаракат қилади. Сулаймонхон ҳали кичкина бўлганлиги сабабли, жуда ҳам фаол, шўх. Қиз фарзандим инжиқроқ. Ҳар уччала ўғилларим шахмат ва от спорти машғулотларига қатнашадилар.

- Шаҳар бўйлаб LIV клиникасининг реклама баннерларини кўряпмиз, унда сизнинг қизалоғингиз суратга тушган. Айнан қиз фарзанд кўришингизга мазкур клиниканинг алоқаси борми?

Мазкур клиникада ҳомиладорлик вақтимда тўлиқ кўрикда бўлдим. Аммо қиз фарзандлик бўлганим бу Яратганнинг марҳамати албатта.

- Ўғилларингиз тарбиясида нимага кўпроқ аҳамият берасиз?

- Ўғилларимга оиламиздаги барчага бирдек меҳрибон бўлишни ўргатаман. Масалан, уйга бирон-бир егулик ёки ширинлик олиб келинса, ўша нарсани ҳамма билан бўлишиб ейиш, илиниш кераклиги доим айтаман.

 

ЗАВҚЛАНАМАН

Фарзандларим билан «Махлуқлар корпорацияси» мультфильмини кўрганимда завқланиб, роҳатланаман.

- Ўғилларингизни нималарда чеклайсиз?

- Ҳозирги кунда PlayStation, iPad, компьютер ўйнашларига рухсат бермаяпман.

- 4 нафар фарзандингиз бор, тўғри қизингиз ҳали жуда кичкина, ўғилларингиз орасида сизнинг йўлингизни тутадигани борми? Иқтидор ва иштиёқини сездингизми?

- Ҳозирча йўқ. Уларда санъатга иқтидор ва иштиёқ сезмадим.

alt

- Созандларингиз билан репетиция жараёнларини инстаграм саҳифангизда кўрдик. Концерт дастурини қачон тақдим этишни режалаштирмоқдасиз?

- Концерт дастурини 2018 йилда ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Илк концертимга келган мухлисларим хурсанд бўлиб кетишларини, шу дастур ёдларида мухрланиб қолишларини истардим. Яна тез кунларда янги тайёр бўлган қўшиғимизга клип тасвирга олишни ҳам бошлаб юборамиз.

- Хонанда Шаҳзода билан дуэт куйлашни ҳеч ўйлаганмисиз? Мухлисларингиз концертда биргаликдаги дуэтингиздан баҳраманд бўлишлари мумкин бўладими?

- Ҳа у билан дуэт куйлашни анча олдин режалаштирганмиз. Аммо концертимда Шаҳзода билан дуэт янграйдими ёки йўқ, ҳозир бирон-бир нарса айта олмайман. Олдиндан ваъда беролмайман. Насиб қилса улгурсак, албатта ижро этамиз.

- Яна кимлар билан концертингизда дуэт куйлашни хоҳлардингиз?

- Юлдуз Усмонова билан дуэт куйлашни.

 

БОЛАЛИКДАГИ ЁРҚИН ХОТИРА

Болалик билан боғлиқ ёрқин хотиралар кўп. Ёшлигимда онам ижод билан банд бўлганликлари сабаблими, барча ёрқин хотиралар Марғилон ва бувимлар билан боғлиқ.

 

ХУРСАНДМАН

Барчамиз ҳотиржамликда, тинчликда яшаётганимиздан, фарзандларимизни беҳавотир кўчага чиқара олишимдан хурсандман.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг