alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Нилуфар ва орзуси амалга ошган Святослав

Нилуфар Усмонова ўз кўшиқлари билан мухлислари қалбидан ўрин эгаллаган хонандалардан бири. Аммо бугун биз хонанда ҳақида эмас, балки Нилуфар Усмонова орқали орзуси амалга ошган бир инсон тўғрисида ёзишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Сўз борадиган қаҳрамонимиз исми Святослав Доленко. У Тошкент шаҳрида туғилган, 31 ёшда. Унинг имкониятлари чекланган бўлиб, ўзини ижодга бағишлаган. Святослав имкониятлари чекланган бўлишига қарамай жуда ҳам иқтидорли инсон. У ўзбек шоу бизнеси хонандаларининг қўшиқларини тинглаб, илҳомланади ва ўзининг рус тилидаги шеърларини ёзади. 
Святослав  Шаҳзода, Райҳон, Илҳом Йўлчиев DJ Piligrim, Лола ва Нилуфар Усмоновалар учун атайлаб шеърлар ёзган. Йигитнинг орзуси ўзбек хонандалари унинг шеърларини гўзал қўшиқ қилиб ижро этиши эди. 

alt

Орзу сари интилар экан, Святослав тақдир тақозоси ва ҳаётида яхши инсонлар орқали Нилуфар Усмонованинг арт-директори бўлмиш, Шоҳрух-Яссавий билан танишади ва унга қўлидаги тайёр ишни тақдим этади. Ўз ўрнида бу таклиф Нилуфар Усмоновага етиб боради ва у тарафидан ижобий қабул қилинади. Нилуфар Усмонова ўз жамоаси билан Святославни овоз ёзиш студиясига таклиф этиб, ҳаммага таниш ва севимли қўшиқ “Унутгин”нинг, русча талқинини ижро этади. Унутгин қўшиғининг мусиқаси ва Сятославнинг шеъри асосида яралган янги Нилуфар Усмонова ижросидаги тарона жуда гўзал.
 
alt

Бугун биз сайтимизда айнан шу қўшиқни премьерасини ўтказиб, сиз азизларга тақдим этмоқдамиз. Қўшиқ ўз тингловчиларини топади деган умиддамиз. 
Қувноқ ва шўх хонанда қўшиқлари, лойиҳалари билан атрофдаги инсонларга доим эзгулик ва яхши кайфият улашишни ўз олдига аллақачон мақсад қилиб қўйгани ва шу мақсади сари яшаётгани, унинг ушбу эзгу иши орқали англаш қийин эмас. 
Демак, азизлар эътиборингизда Нилуфар Усмоновадан янги қўшиқ. Тинглаб, ўз фикрларингизни билдиришни унутманг.  

 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-09-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг