alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда

darakchi.uz хабарига кўра, Райҳон Ғаниева ва Фарход Алимов никоҳ куни маълум бўлди! 5 ноябрь куни пойтахтимизнинг ресторанларидан бирида Райҳон ва Фарҳоднинг никоҳ маросимлари муносабати билан Амру-Маъруф дастурхони ёзилади. Никоҳ тўйлари санаси, тарқалган таклифнома орқали ўз тасдиғини топди.

Фурсатдан фойдаланиб, Райҳон ва Фарход Алимовга бахт тилаб қоламиз! 

alt

Янгилик янгиланди!

Фарход Алимов, Райҳон Ғаниева билан никоҳи ва муносабатлари борасида сайтимизга изоҳ берди:

«Ҳа, биз Райҳон билан учрашмоқдамиз. Аммо ҳали тўй ҳақида бирор бир қарорга келганимиз йўқ. Никоҳимиз ва тўйимиз 29 октябрь куни бўлмайди. Сана аниқ эмас. Шу куни мен, Яккасарой тўйхонасида хизматда бўламан. Ижтимоий тармоқлардаги омма ёзаётган бир нарсага аниқлик киритмоқчиман, мен ва Райҳон ҳам ажрашганмиз. Никоҳ, барчаси октябрда эмас, ноябрда, балки декабрда ҳам бўлиши мумкин».

 

Қайд этиш жоизки, Райҳон ва Фарход Алимов биринчи турмушларидан ажрашганлар. Суҳбатда бошловчи бунга алоҳида эътибор қаратиб, биринчи никоҳидан ажрашганлини таъкидлаб ўтди. Суҳбатда Фарход Алимов, Райҳон билан муносабатларини инкор этмади. Бирор бир қарорга келганликларида ва аниқ сана, барча тўй билан боғлиқ бўлган тафсилотлар ҳақида бизга маълумот беришга ваъда берди.

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева иккинчи бор турмушга чиқади. Хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи кенг оммага яхши таниш бошловчи Фарход Алимов.

alt

Райҳон, Фарход Алимов билан «Излама» қўшиғига суратга олган клипида ижодий ҳамкорлик қилган. Хонанданинг аксарият мухлислари видеосар премьерасидан сўнг, тарона ва клип сюжетини бевосита хонанданинг ҳаётига боғлашган эди.

 

Райҳон Ғаниеванинг, Йигитали Мамаджонов билан турмушидан икки эгизак Имрон ва Ислом исмли фарзанди бор.

alt

Фарход Алимовнинг эса Бернара, Омар ва Латифа исмли уч фарзанди бор.

 

Эслатиб ўтамиз, хонанда Райҳон 2012 йилнинг 16 ноябрида актёр Йигитали Мамаджоновга турмушга чиққан эди. Тўй тантанаси Versal тўйхонасида бўлиб ўтган. Юлдузлар ёғдусига тўла бўлган Райҳоннинг биринчи тўйи суратлари.

alt

Райҳон ва Йигитали турмушларига дарз кетганлиги оммага 2015 йилнинг январ ойларида маълум бўлган. Ундан аввал эса кўпчиликни ва ОАВ вакилларини ЭЪТИРОФ €“2014 миллий мукофот тақдирлаш маросимида Йигитали ва Райҳоннинг бир-бирига бўлган совуқ муносабатлари эътиборини тортган эди.

2015 йилда турмуши бузилган хонанда шу кунга қадар фарзандлари тарбияси билан бир қаторда ўз ижодий фаолиятини жадал равишда олиб борди.

Райҳоннинг фарзандлари Имрон ва Исломнинг 2 ёшга тўлганлиги муносабати билан ўтказилган таваллуд айёмнинг ёрқин онлари акс этган видеони бу ерда кўринг.

Хонанда эгизаклари билан бўлган саёҳатидан суратлар.

Райҳон ва унинг оиласи акс этган суратлар.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг