alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Таниқлилар ўтган ҳафта нима билан банд эдилар

Зулайҳо Бойхонова ва Юлдуз Турдиева

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Маданият кунларида ўзларининг хит қўшиқлари билан ташриф буюрганларни хушнуд этдилар.

alt

Улуғбек Раҳматуллаев

Хушовоз хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ҳам бир қатор ҳамкасблари қатори Бишкек шаҳридаги Ўзбекистон маданият кунлари доирасида ўтказилган концертда иштирок этди.

alt

Ойбек ва Нигора

Эстрадамизнинг ажойиб жуфтлиги куни кеча оила бошлиғи Ойбекнинг туғилган кунини нишонлади. нигора турмуш ўртоғини таваллуд айёми билан табриклаб, инстаграм тармоғида илиқ тилаклар ёзиб қолдирган.

altalt

Хонанда Лола

Ҳозирда Россия Федерациясида яшаб, ижодини ўша ерда давом эттираётган хонанда 5 октябрь куни Тожикистон бўйлаб гастроль сафарини бошлади.

alt

Актёр Йигитали Мамажонов

Йигитали Мамажонов куни кеча пойтахтимизда очилган яна бир тренажёр залининг очилиш маросимида меҳмон бўлди. Меҳмонлар қаторида актёр Омадбек Аҳмаджоновни ҳам кўришимиз мумкин

alt

Хонанда Манзура

Манзура Андижон шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, маҳаллий радиода интервью беришга ҳам улгурди.

altalt

Умидахон, Алишер Узоқов, Машҳурбек ва Шерзодбек

Хонандалар Умидахон, Шерзодбек, Машҳурбек ва актёр ҳамда режиссёр Алишер Узоқов ўтган ҳафта янги мебеллар салони очилиш маросимида меҳмон бўлдилар.

alt

Хонанда Райҳон

Райҳон турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан караоке клубда ҳордиқ чиқарди ва инстаграм тармоғида ушбу фотосуратни жойлади.

alt

Сардор Раҳимхон

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Эстафета лойиҳаси ғолиби Шохзамон билан куйлаган дуэт таронасини тақдим этди. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг