Таниқлилар ва уларнинг янада таниқли фарзандлари
Таниқли актёр ва режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва унинг янада таниқлироқ фарзанди Бобур Йўлдошев. Бобур Йўлдошев фильмлардаги маҳоратли ижроси билан томошабин меҳрини қозонган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муҳаммаджон Узоқов ва Шоҳида Узоқоваларнинг ўғли актёр, режиссёр, хонанда Алишер Узоқов. Сўнгги вақтларда Алишер Узоқов актёрлик фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб, режиссёрлик билан шуғулланмоқда.
Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев ва унинг фарзандлари Шохжаҳон ва Зоҳиршох Жўраевлар. Ҳар икки хонанда ҳам ўзининг ижоди билан мухлисларни шод этиб келмоқда.
Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова ва унинг бетакрор қизи Нилуфар Усмонова. Нилуфар Усмонова ўз овози билан онасини жуда эслатиб туради. Бир эшитишда қўшиқни Юлдуз Усмонова ижро этди деб ўйлаб қолишингиз турган гап. Нилуфар ўз услуби ва мухлисларига эга.
Сўз устаси Мирзабек Холмедов ҳамда давомчилари Ойбек ва Улуғбек Холмедовлар. Иккала фарзанд ҳам оталари касби, қизиқчилик санъатини танлашга қарор қилишган. Ҳозирда Ойбек ҳамда Улуғбек «Мирзо» театри актёрлари сифатида фаолият юритишади.
Кино оламидаги бетакрор жуфтлик Саида Раметова ва Жумадилла Раметов ҳамда кенжатой ўғиллари Азиз Раметов. Актёр ўзининг илк режиссёрлик ишини томошабинга тақдим этишга ҳам улгурди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ва унинг тўнғич фарзанди Санжар Ҳолиқов. Санжар ҳам отаси каби хонанда бўлиб, ҳозирда «Ҳамон» «О, Мария», «Эркатойим» каби бир неча қўшиқларни оммага тақдим этишга улгурди.
Санъаткорлар оиласи Гулчеҳра ва Лутфулла Саъдуллаевлар. Бу оиланинг кенжа фарзанди Муқаддас Саъдуллаева. Муқаддас бир қатор клип ва фильмлардаги роллари орқали ўз мухлисларига эга бўлиб келмоқда.
Ота-ўғил Равшан ва Фаррух Комиловлар. Ота касбини давом этдирган Фаррух Комилов ижоддан тўхтамай отаси билан баравар янги тароналар яратиб келмоқда. Қолаверса яқинда хонанда ўғил фарзандли бўлди.
Она-қиз Раъно Ярашева ва Мадина Мумтоз. Мадина онасидан қолишмаган ҳолда фильмдаги роллари ва қўшиқлари билан ўз мухлисларини орттиришга улгурган.
Ўзбек кино оламига кўп меҳнати синган, кўплаб роллар ижро этган Теша Мўминов ва ўғли истеъдодли актёр Толиб Мўминов.
ИЗОҲЛАР 0