alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Таниқлиларимиз ўтган ҳафтада нима билан банд эдилар

Манзура Йўлдошева

Хонанда Манзура ўтган ҳафтадан янги видеоклип суратга олиш ишлари билан банд бўлди. «ОНА» деб номланган таронага тасвирга олинаётган видео кетма-кетликка Дилмурод Агзамов режиссёрлик қилаётган бўлса, операторлик вазифаси хонанданинг ишонган оператори Рустам Муродовга ишониб топширилган.

altaltalt

Улуғбек Раҳматуллаев

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев 6 кунлик концерт дастури ниҳоясига етгач, Европа бўйлаб саёҳатга чиқди. Париж, Амстердам, Барселона каби жаҳонга машҳур шаҳарларда тушган суратларини инстаграмдаги шахсий саҳифасига жойлаган хонанда, уч кун аввал она юртимизга қайтиб келди.

alt

Шаҳзода

Хонанда Шаҳзода яна янги тароналар устида иш бошлаган. У доимий ҳамкорлик қиладиган муаллифлари Беном гуруҳи вакиллари билан янги қўшиқ ёзмоқда. 

alt

Умидахон 

Хонанда Умидахон Хожиева «Ана энди» деб номланган сокин таронасига клип суратга олдирди. Мазкур тарона Уммон гуруҳи вакили Зоҳид томонидан ёзилган бўлиб, клипда ҳам унинг ўзи суратга тушди.

alt

Сардор Раҳимхон

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 26 ноябрь куни Санкт-Петербургда концерт дастурини тақдим этди. Концерт дастурида сўз устаси ва актриса Халимахоним махсус меҳмон сифатида қатнашди.

alt

Сарвар Акбаров

Шарқ гуруҳи солисти Сарвар Акбаров уни кеча фарзанди Алихоннинг биринчи туғилган кунини нишонлади. Катта байрам тадбирида эстраданинг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлдилар. 

alt

Ойхон Ифорзода

Бошловчи ва хонанда Ойхон Ифорзода ҳам ҳамкасблари қаторида Шарқ гуруҳи вакиллари Сарвар ва Татьянанинг фарзандлари Алихонни бир ёши билан қутлаш учун ташриф буюрди.

alt

Дилсўз

Дилсўз тахаллуси билан машҳур хонанда Гўзал Жуманиёзова ўтган ҳафта ҳамкасби Муниса Ризаеванинг концерт дастурида меҳмон бўлди. 

alt

Шунингдек, хонанда телебошловчи Парвиз Фаттоевнинг никоҳ оқшомида бўлиб, икки ёшни табриклади.

altalt

Муниса Ризаева

Хонанда Муниса Ризаева «Истиқлол» санъат саройида узоқ кутилган концерт дастурини тақдим этди.  

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг