alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Тимур Примқулов билан суҳбат

Тимур Примқулов – ўзгача замонавий қарашларга эга машҳур режиссёр ва клипмейкер. У ўз ишини ҳаддан ташқари севадиган ижодкор. “Мен доим янги ғоялар ва иш ҳақида ўйлайман, илҳомланиш манбаларини излайман” - дейди режиссёр. 
 
alt
 
- Сиз клипларга ғояларни ва сюжетларни қаердан оласиз?
- Мен мусиқани эшитиб, бу қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қиламан, кўринишларни ўйлаб топаман. Мен жуда ҳам кузатишни ёқтираман, кузатиб туриб қандайдир бир суратни кўриб қолишим ва бутун сюжетни ўйлаб топишим мумкин. Гоҳида мусиқани тинглаш вақтида шунчаки ноодатий ғоя яралиб қолади. Дарров бу ғояни ёзиб оламан, агар у мазмун жиҳатидан тўғри келишига амин бўлсам, шу онда таклиф этишим мумкин, шунақаси ҳам бўлиб туради. 
 
alt

- Лэйблингиз ҳақида айтиб берсангиз
- Тасвирга олишимнинг илк кунларидан ишимда қандайдир ўзига хос услуб борлигини ҳис этганман ва мен ажралиб турадиган жиҳатни яратишни истадим. "Primkulov visuals" лэйблини яратдим. У орқали менинг ишимни дарров таниш мумкин. Бу менинг ўзига хос услубим ва тасаввурим остида сифатга жавоб берувчи дасхатимдир. 
 
- Қайси бир чет эл ва бизнинг эсрада юлдузларимиз билан ишлагансиз?
- Мен бизнинг кўпгина машҳур эстрада юлдузларимиз билан ишлаганман. Масалан: Шаҳзода, Лола, Dj Piligrim, Нилуфар Усмонова, Муниса Ризаева, Yagona, Севара Назархон, Shohruhxon, Жасур Умиров, Mr. Slan, Амира Алибекова, Зарина Низомиддинова, Улуғбек Раҳматуллаев, Сухроб Кенжаев, Шоҳрух, Зохиршох Жўраев, Фаррух Соипов, Kaniza, Шаҳриёр. Агар чет эл юлдузларига келсак, улар: Али Окапов, Анель Аринова, Music hayk, Вика Купная, Саро Варданян.
 
alt
alt
altalt
 
- Экраннинг “ўзга томонида” нималар бўлиши ҳақида айтиб берсангиз
- Ташкилий ишлар билан шуғулланадиган ёрдамчиларим бор. Ўзимнинг ғоямни уларга тақдим этганимдан сўнг, тайёргарлик ишларини бошлаймиз. Тайёргарлик ишларига кетадиган вақт ҳар хил бўлиши мумкин. Бу асосан ғояга, съемка бўладиган жойга боғлиқ ҳолат. Барчаси тайёр бўлганда биз техникани тайёрлаб, съемка кунини белгилаймиз. Одатда съемкалар бир ёки икки кунда олинади. Ундан сўнг эса, съемкадан кейинги жараён бошланади. Биз монтаж қиламиз, уни тасдиқлаймиз, агар клипда график лаҳзалар бўлса уларни қилиб, видеоклипни топширамиз. 
 
- Съемка ва монтажга қанча вақт кетади?
- Бунинг ҳаммаси имкон борича тез қилинади. Съемканинг ўзи икки кунча давом этади. Тайёр ҳолдаги ишни эса 10 кун ичида топширишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, компьютер графикаси ишлатилган лойиҳалар ҳам бўлади. Унга кўпроқ вақт сарфланади. Бу ишга қанчалик кўпроқ ишлов берилса, шунчалик охирги натижа яхши бўлади.
 
- Жамоангиз ҳақида айтиб берсангиз
- Менинг иккита ёрдамчим бор. Агзам Абдуллаев - менеджер ва шахсий ассистентим, директоримиз Талат Рахимов. Шунингдек, доим ишлайдиган гример ва стилистимиз Лидия Андрэ, рассомимиз Бахриддин Шамсутдиновлар ҳам бор. Монтажчилар–Бехзод ва Боҳодир. Съёмкадан кейинги ишлов жараёнига маъсул шахс Шовкат Эгамбердиев. 
 
alt
alt

- Ҳозирда ўзингизнинг ёдингизда қолган ишингиз ҳақида айтиб берсангиз
- Тўғрисини айтадиган бўлсам мен биттасини ажрата олмайман, уларнинг ҳаммаси мен учун ўзгача. Ҳар бир ишимнинг ғояси устида мен жуда ҳам кўп ишлайман, тўғри гоҳида ғоя тезда яралиб ҳам қолади. Ўхшаш ишлар бўлмайди. Биз доим ҳайратлантиришга ва янгича ишлар қилишга ҳаракат қиламиз. Биринчи навбатда мен мусиқани тинглайман, агар менга маъқул бўлса мен бу лойиҳага қўл ураман. Шунинг учун ҳам ҳар бир ишимга қалбимни берган ҳолда ёндашаман. Гоҳида съёмка шароитлари ҳар хил бўлади масалан, бир сафар иссиқ бўлади, бошқа сафар тиғиз муҳлатларда қўриқланадиган ҳудудда съёмка ишларини олиб боришга тўғри келган. Шу каби ҳолатлар кўп учраб туради. 
 
alt

- Ҳозирги кунда нима билан шуғулланмоқдасиз?
- Ҳозирда менинг 5 та лойихам бор. Учтаси қозоғистонлик ва иккитаси ўзбек хонандалари билан. 
 
- Келажакдаги режаларингиз?
- Ҳозирги кунда менга чет элда фаолият юритиш бўйича таклиф тушмоқда. Бу таклиф ҳақида ўйламоқдаман, аммо юртимни бутунлай тарк этишни истамайман. Мен қалбимда ватанпарвар инсонман. Мен айнан шу ерда санъат билан шуғулланиб, янгилик яратишни истардим. Ўзим кино олишни режалаштирганман, ҳозирда ғоя устида ишламоқдаман. Иккита сценарий, жараёнда. 
 
alt
 
- Рижессёр касбида энг муҳим нарса нима деб ўйлайсиз?
- Клипмейкер касби йилдан йилга оммалашмоқда. Инсонлар бу ҳам санъат эканлигини англаб етмоқдалар. Омадли клипмейкер бўлиш учун визуал дидга эга бўлиш ва мусиқани нозик томонларни тушуниш, аниқ бир қўшиқни қандай ва қай тарзда кўрсатиб бўришни ҳис этиш лозимдир. Техника билан ишлашни ва янги русумдаги ишлаб чиқарилаётган камералар ҳақида бохабар бўлиб, уларни ишлата билиш ҳам катта аҳамиятга эга. Асосийси режиссёр бўлиш, кўринишларни бошқариш ва ҳар бир нарсани қай тарзда кўраётган бўлсанг, ўшани борлигича кўрсатиб бериш муҳимдир. 
 
Суҳбатни Регина Баширова олиб борди. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг