Ўзбек шоу бизнесида энг ёрқин ва ёш мухлисларнинг севимли гуруҳларидан бири бу "Уммон" гуруҳидир. Гуруҳнинг ҳар бир яратган қўшиғи тез орада оммалашиб мухлислар томонидан ижобий қабул қилинади. Гуруҳ йигитларининг барчаси истеъдодли ижодкорлар десак муболаға бўлмайди. Уммон гуруҳининг аксарият қўшиқлари, ҳаётимизнинг асосий қисмини эгаллайдиган муҳаббат тўйғуси, муносабатлари ҳақида.
Айнан шу барчанинг севимли гуруҳ аъзоларидан бири Жасурнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Бўйдоқлик билан ҳайрлашган Жасурга чин муҳаббат ва чин бахт тилаб қоламиз. Танлаган суюкли ёри хонадонларига файзу-барака олиб кирсинлар. Икки ёшнинг ҳаётидаги энг бахтли кунда гуруҳнинг барча яқин дўстлари, шоу-бизнес вакиллари ташриф буюрдилар. Тўй маросимини Шаҳзода Муҳаммедова ва Акмал Мирзо олиб боришди. Икки ёшга абадий бахт тилаб, ушбу видеони томоша қилишга таклиф этиб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
ИЗОҲЛАР 0